1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда меҳмонхоналарга «Ҳалол» сертификати берилади

17:37 / 19.07.2023 1519 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон маданият ва туризм вазирлиги «ҳалол» туризм масаласи бўйича турли тадқиқотлар ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда spot.uz сайти хабар берди.
 
Мамлакатда «ҳалол» туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон маданият ва туризм вазирлиги қошидаги Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази World Halal Trust Group ҳамда Халқаро ислом бизнеси уюшмаси (МАИБ/Россия)нинг «Ҳалол» Халқаро сертификация маркази билан ҳамкорлик қилади. Томонлар бу ҳақда тегишли меморандум имзолашди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
 
Ушбу ҳужжатга кўра, томонлар ҳамкорлигида ҳалол туризм масаласида турли даражадаги тадқиқотлар ўтказилади. Хусусан, «ҳалоллик» меъёрларига жавоб берувчи меҳмонхоналарга тегишли сертификат бериш тартиби жорий қилиниши режалаштирилмоқда.
 
Шунингдек, ҳалол туризмни ривожлантириш доирасида ходимлар тайёрлаш қўшма дастурларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива давоми...

1176 22:10 / 16.10.2024
Тадқиқот Жийлоний вақфиrdquo томонидан мамлакатнинг тўртта вилоятида, аёл ва эркаклар орасида олиб борилди, деб хабар беради IQNA. Ўрганишдан мақсад, оилаларда давоми...

2802 16:40 / 19.12.2018
Бугун, 25 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Учтепа туманидаги .Лаби заҳ, жомеъ давоми...

2028 15:00 / 25.02.2022
Бугун, 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоевлар .Декларациялар давоми...

3008 12:00 / 19.05.2022