1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

«Устоз, бу талаба субҳга қадар Қуръон xатм қилади»

14:00 / 17.07.2023 2042 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу этибди. У тонгга қадар Қуръон xатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач эса устози олдига чиқарди. Уйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади. Устоз муршид даражасидаги бир зотлардан эди. Талабасининг бу ҳолатига нима сабаблигини бошқа талабалардан сўради. Улар: “Устоз, бу талабангиз субҳга қадар Қуръон xатм қилади ва табиийки ухламайди”, дейишди.


Талабасининг Қуръоннинг ҳақиқий ҳофизи бўлишини истаган устоз уни ҳузурига чорлади: -Қуръон ўқишни ўз қоидалари бор. Бугундан эътиборан Қуръон ўқиётганингда мени қаршингда тасаввур қил, деди. Талаба кетди ва у кеча Қуръон ўқиб, тонгда устози ҳузурига келганда:


- Устоз, бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим, деди.


Устоз:- Баракаллоҳ, бу кеча эса уни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурида каби ўқи, деди.


Талаба: “Қуръон нозил бўлган зот ҳузурида уни тўғри ўқий оламанми ёки йўқми” деган ҳаяжон ва диққат билан тиловат қилди. Шу куни тонгда устозига Қуръоннинг фақат тўртдан бирини тиловат қилганлигини билдирди. Устози бу юксалишни кўриб, бир муршиднинг муридига бўлган эътибори билан: Сен энди, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони каримни етказган Жаброил алайҳиссалом олдиларидагидек ўқи», деди. Эртаси куни талаба: -Устоз, бугун фақат бир сура ўқий олдим», деди. Устози ҳам: -Ўғлим, энди сен Аллоҳ таоло ҳузурида ўқиганинг каби ўқи. Аллоҳ таоло сени тинглаётганини англа, деди.


Талаба эртаси кун устози олдига йиғлаб келди:


 - Устоз, “Фотиҳа” сурасининг “Алҳамдулиллаҳи роббил аъламийн” дан, “Малики явмиддин” оятигача келдим халос. “Ияяка наъбуду” дейишга тилим бормади. Чунки бунинг маъноси “Фақат Сенга қуллик қиламан”, ҳолбуки Аллоҳга имкониятим қадар қуллик қилганим йўқ-ку?! Деб жавоб қилди.


Бу ривоятни келтириш билан “Тушунмасангиз Қуръон ўқиманг” дейишдан йироқмиз.


Аммо Қуръон ўқиганимизда уни нафақат тилимиз  билан балки дилимиз билан тушуняпмизми? Шунга ҳаракат қиляпмизми? Уни бизнинг кўнгил кўзларимизни очиш учун юборилган бир китоблигини тушуниб, ижтимоий ҳаётимизда уни дастак қиляпмизми? Унинг фарзларига, унинг чақириқларига қyлоқ тутяпмизми? Қуръон деворларимизга илиб қўйиладиган, фақат қабристонларда ўқиладиган китоб эмас. Ахир Унинг бизга туширилиш маъноси бу эмас-ку…


Ахир Қуръони каримда Раҳмоннинг суюкли бандалари қаторига Каломуллоҳни эҳтиромини жойига қўядиган ва ундаги кўрсатмаларга қўлларидан келганича билиб амал қиладиган бандаларни сифатлаб мақтамаганмиди?! «Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтда уларга (эҳтиром юзасидан) кар ва кўр ҳолларида йўлиқмайдилар (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар)» (Фурқон сураси, 73-оят.)


Жалолиддин Ҳамроқулов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Адолат юзасидан иш тутиш Исломнинг барча ишларида ўз аксини топган. Ҳатто ўзига нисбатан қилинган зулм учун ўч олишда ва ўзини ҳимоя қилишда ҳам адолатли иш тутиш давоми...

3009 14:00 / 14.02.2023
Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди, биронбир университетга топшириш ҳам эмасди. давоми...

4245 12:49 / 04.08.2025
Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойда ўтирсалар, саҳобалар ҳам атрофларида ўтирар эди. Шундай мажлисларнинг бирида кимдир орқасида боласини опичлаб давоми...

6060 17:03 / 22.12.2023
98. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.Шарҳ Жумҳури мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб ва зарарни даф қилиш учун энг давоми...

6528 17:59 / 19.06.2017