1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Беларусда Қуръони Карим маъноларининг рус тилидаги таржимаси нашр этилди

13:41 / 16.06.2023 1562 pdf Ўқиш режими + -

Беларус Республикасида Татaристон ва Доғистон муфтийлари ҳамкорлигида тайёрланган Қуръони Карим маъноларининг рус тилидаги таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда Татaристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.


Беларус мусулмонлари диний уюшмаси мутахассислари ушбу нашрга ҳанафий ва сунний тафсирларга асосланган матннинг алоҳида қисмларига янги изоҳлар ва қўшимчалар киритдилар. Шунингдек, баъзи илмий ва теологик атамаларга ўзига хос услубда ёндашдилар.


Қуръони Карим маъноларининг рус тилидаги таржимасини тайёрлаш жараёни 2019 йил Татaристон муфтийси Комил Ҳазрат Самигуллин Татaристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигида Минск шаҳрига қилган сафари чоғида Беларус Республикаси мусулмонлар диний уюшмасига электрон манбаларни совға қилганидан сўнг бошланган. Беларус муфтийси Абу Бакир Шабанович ушбу электрон манбаларни мамнуният билан қабул қилиб, миннатдорчилик билдирган.

 

Мавзуга оид мақолалар
Кордова Испаниядаги меъморий ёдгорлик. Жаҳондаги қадимий энг йирик масжидлардан бири. Ушбу масжид асрлар давомида барпо этилган бўлиб, ҳар гал кенгайтириб давоми...

2717 11:00 / 05.04.2021
2023 йил 5 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани .Минор, жомеъ масжидининг янги имомхатиби намозхонларга таништирилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2884 18:14 / 05.01.2023
АлАзҳар Олий кенгаши ҳомийлигида бошланган халқаро Қуръон мусобақасида 1200 та иштироки қатнашмоқда, деб хабар беради АлАзҳар ахборот маркази.Маълум бўлишича, давоми...

2398 12:40 / 26.02.2019
Маълумки куни кеча юртимизга ҳадис устози, аллома, муҳаддис, танқидчи шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий алАъзомий алҲиндий бошчилигидаги меҳмонлар давоми...

3578 14:30 / 09.11.2019