Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (234-дарс) Дунёдаги кўзга кўринган гинеколог олимлар

19:00 / 07.06.2023 1563 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَزَادَ مُسْلِمٌ: إِنَّ مَاءَ الرَّجُلِ غَلِيظٌ أَبْيَضُ، وَمَاءَ الْمَرْأَةِ رَقِيقٌ أَصْفَرُ فَمِنْ أَيِّهِمَا عَلَا أَوْ سَبَقَ يَكُونُ مِنْهُ الشَّبَهُ.

Муслим:

«Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади. Улардан қайси бириники устун келса ёки олдин бўлса, ўхшашлик ўшандан бўлади», деган жумлани зиёда қилган.

Имом Муслим ривоятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ва аёлнинг манийсини очиқ-ойдин васф қилиб бермоқдалар. Шу соҳа бўйича мутахассисларнинг айтишларича, яқин-яқинларгача аёл кишининг манийси борлиги илмий доираларда тан олинмас эди. Аммо илм ва фаннинг тараққий этиши билан бу ҳақиқат худди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам васф қилганларидек бўлиб чиқди. Шунингдек, ҳадиси шарифдаги:

«Улардан қайси бириники устун келса ёки олдин бўлса, ўхшашлик ўшандан бўлади» деган гаплари ҳам тасдиқланди. Яъни, эркакнинг манийси аёлнинг манийсидан устун келса ёки олдин бўлса, улардан бўлган бола отасига ўхшаган бўлади. Агар аёлнинг манийси эркакникидан устун келса ёки олдин бўлса, бола онасига ўхшаган бўлади.

Замонавий илм ҳам ота-онанинг турли хусусиятлари болага маний орқали ўтишини тасдиқлади.

وَلَهُ أَيْضًا: إِذَا عَلَا مَاؤُهَا مَاءَ الرَّجُلِ أَشْبَهَ الْوَلَدُ أَخْوَالَهُ، وَإِذَا عَلَا مَاءُ الرَّجُلِ مَاءَهَا أَشْبَهَ وَلَدُ أَعْمَامَهُ.

Яна ўша киши (Муслим) қилган ривоятда:

«Аёлнинг суви эркакнинг сувидан устун келса, бола тоғаларига ўхшайди. Эркакнинг суви аёлнинг сувидан устун бўлса, бола амакиларига ўхшайди», дейилган.

Дарҳақиқат, болаларда тоғаларига ёки амакиларига ўхшашлик аломатлари бўлиши ҳаммага маълум. Бу ўхшашлик ҳам ота ёки онанинг суви бири-биридан устун келишидан эканлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтилмоқда. Ирсиятни ўрганиш илми бу ҳақиқатни ҳам тасдиқлади.

وَفِي رِوَايَةٍ: فَإِذَا اجْتَمَعَا فَعَلَا مَنِيُّ الرَّجُلِ مَنِيَّ الْمَرْأَةِ أَذْكَرَا بِإِذْنِ اللهِ، وَإِذَا عَلَا مَنِيُّ الْمَرْأَةِ مَنِيَّ الرَّجُلِ أَنَّثَا بِإِذْنِ اللهِ.

Бошқа бир ривоятда:

«Қачон икковлари жам бўлсалар ва эркакнинг манийси аёлнинг манийсидан устун келса, Аллоҳнинг изни ила ўғил бола кўрадилар. Қачонки аёлнинг манийси эркакнинг манийсидан устун келса, Аллоҳнинг изни ила қиз бола кўрадилар».

Ушбу ривоятда ҳамма нарса Аллоҳнинг изни ила бўлиши сабаблари ҳам баён қилинмоқда.

Бир минг тўрт юз йил муқаддам айтилган бу гаплар илмий тараққиёт туфайли энди-энди ўз тасдиғини топмоқда. Дунёдаги энг кўзга кўринган гинеколог олимлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу хусусда айтган гаплари илмий мўъжиза эканлигини тасдиқламоқдалар. Улардан баъзилари Исломга кириб, баъзилари мойил бўлмоқдалар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Айюб алАнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва давоми...

1971 11:42 / 08.02.2023
2. .Алҳамдулиллаҳи, тарозини тўлдирур. Мўминмусулмон одам .Алҳамдулиллаҳи, Аллоҳга мақтовлар бўлсин деган жумлани ихлос билан айтиши жуда ҳам савобли саналади. давоми...

2052 19:00 / 27.07.2022
. . Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Ғусл қилсам, давоми...

1145 19:00 / 29.11.2023
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўн нарса фитратдан соф табиатдандир мўйлабни қисқартириш, давоми...

2245 19:00 / 15.03.2023