1446 йил 30 рабиъус сони | 2024 йил 02 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Абул Асвад Дуалий – наҳв фани асосчиси

11:11 / 21.05.2023 1168 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўлиқ исми ва таваллуди:

Абул Асвад Золим ибн Амр инб Золим Дуалий. Маккаи Мукаррама жанубидаги Бани Дуъл қабиласидан бўлган. Шунинг учун Дуалий нисбасини олган. У жоҳилият даврида туғилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида иймон келтирган. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришиш насиб этмаган. «Абул Асвад» деб куня олиши унинг ўғли билан боғлиқ эмас. Чунки унинг Асвад деган фарзанди бўлмаган. «Асвад», яъни «қора» дейилгани унинг ранги билан боғлиқ эмас. Чунки у зот қора танли бўлмаган. Ўзининг хунук маъноли Золим исмини ёқтирмагани учун «Абул Асвад» деб куняланишни афзал билган ва шу ном билан машҳур бўлган. Онасининг исми Товила бўлиб, насаби Қурайш қабиласига бориб тақалади.

Беморлиги:

Тарихчи Воқидий Абул Асвад Дуалийнинг беморлиги ҳақида шундай дейди: «У фалажликка чалинган эди, шу туфайли бозорга бир оёғини судраб чиқарди».

Абул Аъло Маъаррий «Рисалатул ғуфрон» китобида айтади: “Абул Асвад Дуалий оқсоқ эди».

Илм йўли:

Абу Амр Доний айтади: «Абул Асвад Дуалий Қуръонни Ҳазрати Усмон ва ҳазрати Алига ўқиб берган. Ундан ўғли Абу Ҳарб, Наср ибн Осим Лайсий, Ҳимрон ибн Аъюн ва Яҳё ибн Яъмор Қуръонни ўқиб ўтказганлар.

У ҳазрати Умар, Али ибн Абу Толиб, Убай ибн Каъб, Абу Зарр Ғифорий, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Зубайр ибн Аввом, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳум ва бошқа саҳобалардан ҳадис эшитган. Ундан ўғли Абу Ҳарб, Яҳё ибн Яъмор, ибн Бурайда, Ғофранинг мавлоси Умар бошқалар ҳадис ривоят қилишган.

Аҳмад Ижлий айтади: “У биринчи бўлиб наҳв ҳақида гапирган».

Араб тилининг ажралмас қисмига айланган наҳв илмининг юзага келиш омиллари, ҳамда унинг асосчилари борасида манбаларда турли хил ривоятлар мавжуддир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу унинг асосчиси, у билан содир бўлган воқеа наҳвнинг пайдо бўлишига сабаб, деган фикр улар ичида энг машҳуридир.

Бу ҳақида Шайх Муҳаммад Тантовий «Нашъатун-наҳв ва тариху ашҳурун-нуҳат» (Наҳв илмининг пайдо бўлиши ва машҳур наҳвшунослар тарихи) асарида наҳв илмининг пайдо бўлиш сабаблари қаторида ушбу ривоятни ҳам келтириб ўтади. Бир куни Али розияллоҳу анҳу бир кишини  Қуръони Каримнинг Тавба сурасидаги ушбу:

وَأَذَانٌ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ إِلَى النَّاسِ يَوْمَ الْحَجِّ الْأَكْبَرِ أَنَّ اللَّهَ بَرِيءٌ مِنَ الْمُشْرِكِينَ وَرَسُولُهُ

«Шунингдек, (бу) Аллоҳ ва (Унинг) Пайғамбаридан «Ҳажжиакбар» (Қурбон ҳайити) куни одамларга Аллоҳнинг ва Расулининг мушриклардан безор эканликларини эълони (ҳам)дир», (Тавба сураси 3-оят) оятидаги رَسُولُهُ  сўзини رَسُولِهِ (унда оятнинг мазмуни «Аллоҳ мушриклардан ва ўз Расулидан безордир» бўлиб қолади) деб ўқиётганлигини эшитиб қаттиқ таъсирланади. Шундан кейин Ҳазрати Али ўша замоннинг олимларидан Абул Асвад Дуалийни чақириб, мусулмонларга Қуръони Каримни тўғри ўқиб, тўғри тушунишларига ёрдам берадиган қоида ва йўриқлар мажмуасини тузишни топширади ва «Масалан, бундай бошлагин:

الكلمة اسم أو فعل أو حرف و نحوه

Маъноси: «Сўз исм ёки феъл ёки ҳарф бўлади ва ҳоказо» дейди. Абул Асвад Дуалий ўша «ҳоказо –نحوه  »ни ишлаб чиққан ва ўшандан бери араб тилининг қонун қоидалари илми “النحو[1] деб атала бошлади.

Маълумотларда келишича, Абул-Асвад Дуалий ушбу воқеалардан бироз ўтгач Ироққа кўчиб кетган. У ерда наҳв илмини такомиллаштириш ва кенг тарқатиш йўлида хизмат қилган.

Воқидий айтади: «Али розияллоҳу анҳу унга «Сен йўналтирган наҳв бунча ҳам яхши (пухта) бўлди» деганлар. Шундан бошлаб, араб тили (грамматикаси) наҳв деб номланиб қолди».

Муҳаммад ибн Салом Жумаҳий айтади: «Абул Асвад фоил, мафъул, музофларни биринчи бўлиб боб тарзида келтирган ва ҳарфларнинг (ҳаракатлари) рафъ, насб, жар ва жазмларини ихтиро қилган. Яҳё ибн Яъмар ушбуни ундан олган».

Абул Асвад Дуалийдан яна Наср ибн Осим Лайсий, Анбаса ибн Маъдон Маҳрий, Маймун ибн Ақрон, Яҳё ибн Нўъмон, Саъд ибн Шаддод Куфийлар Қуръон ва араб тили илмларини ўрганишган.

Абул Фарож Асбаҳоний айтади: «Абул Асвад тобеъинларнинг юзи, уларнинг фуқаҳо, муҳаддисларидан эди».

Абул Асвад Дуалий илм билан машғул бўлиб, яна ижтимоий сиёсий жараёнларда ҳам фаол қатнашган. Баъзи манбаларда, Умар ибн Хаттоб ва Усмон ибн Аффон даврларида Басрада турли мансабларга сайланган. Ҳазрати Али давларида Жамал, Сиффин воқеасида у зот томонларида жангда қатнашган.

Ҳозимий айтади: «Абул Асвад Дуалий Ҳазрати Али замонида Басрада волий бўлган».

          Вафоти: Яҳё ибн Маъин айтади: “Абул Асвад Дуалий Басрада ҳижрий 69-йили вабо тарқаган пайтда 85 ёшида вафот этган. 

Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли тайёрлади

 

Eslatma: Siz ham «Islom.uz-1444» tanlovida qatnashmoqchimisiz? Unda quyidagi https://islom.uz/maqola/19769 havola orqali musobaqa shartlari bilan tanishing va tanlovda ishtirok eting!

Ushbu shе'r O‘zbеkiston Rеspublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning 2023 yil 10 maydagi 03-07/3450-raqamli xulosasi asosida tayyorlandi.

 


[1] Бу сўз луғатда томон, қирғоқ, жой ва услуб маъноларида бўлиб, истилоҳда эса кўпроқ араб тили грамматикасини ўрганувчи фанга ишлатилади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон танаси бўйлаб қоннинг айланиши, унинг юрак ва ўпка билан алоқаси ҳақида асрлар давомида дунё табиблари юнон олимларининг фикрларига суяниб келишган эди. давоми...

2359 14:35 / 27.01.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.3чорак mdash шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

2134 09:30 / 16.03.2022
Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти ҳамда ҳадиси шарифларнинг мазмунимоҳияти ва таъкидлари турли фан ихтиролари билан то Қиёматга қадар такрортакрор давоми...

1169 15:48 / 03.07.2023
Лаҳзалар емирар ҳаётим, Ҳар бир тонг умрчун қотилдир. Оҳ урар ошиқлар баёти, Аллоҳдан ўзгаси ботилдир Бир маъно излайман жавдираб, Боқаман mdash чор атроф давоми...

1206 12:43 / 18.05.2023
Аудиолар

133224 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53569 14:35 / 11.08.2021