1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезиянинг «SCTV» телеканали Ўзбекистон ҳақида кўрсатув тайёрламоқда

10:58 / 19.05.2023 1446 pdf Ўқиш режими + -

Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг Жакарта шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида Индонезиянинг етакчи «SCTV» телеканали ижодкорларининг Ўзбекистонга саёҳати ташкил этилмоқда. Тадбир ушбу давлатда маданиятимизни, туризм салоҳиятимизни кенг тарғиб этиш, диёримизга сайёҳлар оқимини тезлаштириш мақсадини кўзлаган.


ЎзА хабарига кўра, 1990 йил ташкил этилган, Индонезиянинг йирик медиа тармоғи ҳисобланган «Surya Citra Televisi» (SCTV) мамлакатнинг 240 та шаҳрида эфирга узатилади. Бугунги кунда «Indosiar», «Moji», «Ajwa», «Mentari» телеканалларига ҳам эгалик қиладиган мазкур тармоқ кузатувчилар салмоғи 160 миллионга етган.


Ҳозир «SCTV» ижодкорлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро зиёрат туризми ҳақида махсус дастурлар тайёрлаш устида иш олиб боряпти. Медиа материаллардан Жануби-шарқий Осиёда яшовчи мусулмон аҳли эътиборини оммавий сайёҳлик йўналиши сифатида мамлакатимизга жалб этиш назарда тутилган.


«Surya Citra Televisi»ни ижтимоий тармоқда 30 миллионга яқин обуначи кузатиб боради. Ташриф давомида индонезиялик мухбирлар бешта 15 дақиқалик кўрсатув тайёрлашни режа қилишган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4босқич талабаси Абдуллаев Нодирбек ҳамда 3босқич талабаси Ярашев Ҳабибуллоҳ қисқа муддат ичида Қуръони давоми...

1726 16:03 / 14.09.2023
2015 йил март ёки апрел ойида устоз Тоҳир Маликнинг, Аллоҳ раҳматига олсин, уйига бордим. У киши шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ хотираларни эсга олди давоми...

3529 10:25 / 18.05.2021
Миср Бош имоми, алАзҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб тавсиясига асосан мамлакат президенти Абдулфаттоҳ асСиси фармони билан алАзҳар мажмуаси ҳузуридаги давоми...

1115 14:01 / 18.08.2024
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмита раиси, .Локомотив, клуби бош шифокори Аброр Пирриев Суперлига ва Про лигадаги рўзадор ўйинчиларга овқатланишда давоми...

1911 13:05 / 26.03.2023