1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳим, ёмонликлардан паноҳ тилайман

12:00 / 16.05.2023 1856 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом ўринларига ётаётган пайтларида: 

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِوَجْهِكَ الكَرِيمِ وَكَلِمَاتِكَ التَّامَّة مِنْ شَرِّ مَا أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ؛ اللهُمَّ أَنْتَ تَكْشِفُ الْمَغْرَمَ وَالْمَأْثَمَ، اللهُمَّ لاَ يُهْزَمُ جُنْدُكَ وَلاَ يُخْلَفُ وَعْدُكَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ، سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ

«Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал карийм ва калимаатикат таммаҳ, мин шарри маа анта аахизун бинасийатиҳи, Аллоҳумма анта такшифул мағрома вал ма`сам, Аллоҳумма ла йуҳзаму жундука ва лаа йухлафу ваъдука ва лаа йанфаъу зал жадди минкал жадд. Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик», деб айтардилар».


Маъноси: Аллоҳим, карим сифатли юзинг билан ва мукаммал калималаринг билан (бандангнинг) пешона сочидан ушлашингга сабаб бўлувчи ёмонликлардан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сен зиён ва гуноҳларни очувчи зотсан. Эй Раббим, Сенинг аскарларинг енгилмайди, ваъданг хилоф қилинмайди. Ҳузурингда бойлик эгасига бойлиги фойда бермас. Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этурман. 
Абу Довуд ва Насаийлар ривояти.

 

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳумма баййиз важҳий йавма табйаззу вужуҳун ва тасвадду вужуҳ, Эй Раббим, юзлар оқ ва қора бўладиган кунда юзимни оқ қилгин, дейилади. Имом Нававийнинг .АлАзкор, китобидан

4956 08:40 / 14.01.2019
Бу салоту саломни ҳар жойда, хусусан, У зотнинг зиёратларида айтса яхшидир. Ассалоту вассаламу давоми...

1891 10:43 / 08 сентябрь
Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар, давоми...

3052 09:18 / 01.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар,, давоми...

3417 08:40 / 16.12.2018
Аудиолар

211413 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130674 14:35 / 11.08.2021