1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шаввол ойи тугашига оз қолди!

15:31 / 28.04.2024 11343 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар.

Имом Муслим ривояти.

Бугун милодий ҳисоб бўйича 2024 йил 28 апрель, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 19 санаси. Муборак Рамазон ойини кузатганимизга 20 кун бўлади. Тахминан яна 10 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик.


Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ

«Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» (Зориёт сураси, 55-оят).

Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар Имом Муслим ривояти.

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:

ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ

«Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади», деганлар.

Имом Табароний ривояти.

Уламолар: «Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз», деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир».

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Даврон Нурмуҳаммад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Тавротда Муҳаммад ва Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳимо васалламларнинг сифатлари, давоми...

2134 10:44 / 27 февраль
Ҳазрат, доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ айтар эдилар .Фарз ва вожиблар Аллоҳ таолонинг буюклиги ҳаққидир. Аллоҳ таоло Ҳоким ўлароқ бизга, беш вақт намоз давоми...

871 13:13 / 16 сентябрь
Бутун араблар мусулмонларга қарши оёққа турди. Ички томондан Бани Қурайза яҳудийларининг хиёнати дард устига чипқон бўлди. Ғатафон қабиласидан Уяйна ибн Ҳисн давоми...

2517 11:22 / 25.12.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

2515 11:03 / 04.06.2021