Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (229-дарс) Ким сидрни кесса, Аллоҳ уни боши билан дўзахга ташлайди

19:00 / 06.05.2023 4144 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

894. Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдик. У зот Каъба соясида бурдаларини болиш қилиб ётган эдилар. Биз у зотга: «Биз учун нусрат сўрамайсизми? Биз учун Аллоҳга дуо қилмайсизми?» дедик. У зот: «Сизлардан олдингиларда бир кишини ерга чуқур қазиб, унга ташлашар, сўнг арра олиб келиб, бошига қўйиб, иккига бўлиб ташлашар эди. Шу ҳам уни ўз динидан тўсмас эди. Темир тароқлар билан гўштининг остидаги суяк ёки пайларигача тарашар эди. Шу ҳам уни ўз динидан тўсмас эди. Аллоҳга қасамки, (У Зот) бу ишни охирига етказади, ҳатто отлиқ Аллоҳдан ўзгадан ёки суруви учун бўридан қўрқмаган ҳолда Санъодан Ҳазрамавтга борадиган бўлади. Лекин сизлар шошиляпсиз», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

895. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалладан кўра эшитган озорига сабрлироқ зот йўқ. Унга ширк келтирилади, Унга бола нисбат берилади. Шундан кейин ҳам У уларга офият беради ва уларга ризқ беради», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

896. Абдуллоҳ ибн Ҳубший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким сидрни кесса, Аллоҳ уни боши билан дўзахга ташлайди», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Сидр – бир дарахтнинг номи. Очиқликда ўсаётган, йўловчилар ва жонзотлар сояланиб-фойдаланиб турган дарахтни сабабсиз кесиш назарда тутилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат қилар эдилар,, деди. Мен.Сизлар қандай қиласизлар, давоми...

4877 14:05 / 24.11.2019
252. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Замон Аллоҳ осмонлару ерни халқ қилган кунидаги ҳайъатига қайтди. Бир йил ўн давоми...

3324 19:00 / 28.07.2023
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

3752 16:00 / 03.05.2020
Кунлари умримиздек қисқа, тунлари орзулармиздек узун қиш... Мўмин инсон қисқа фурсатларни ғанимат билади, узун орзуларга эса берилиб, боғланиб қолмайди.Бу гал давоми...

5703 16:21 / 14.12.2018