1445 йил 7 шаввол | 2024 йил 16 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (226-дарс) Қиёматнинг кичик аломатлари

19:00 / 01.05.2023 1973 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энди қиёматнинг кичик аломатлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Шу билан бирга, ушбу аломатлардан баъзиларини қиёматнинг катта аломатларидан санаган уламоларимиз ҳам борлигини айтиб қўймоқчимиз.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: أَلاَ أُحَدِّثُكُمْ حَدِيثًا سَمِعْتُهُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يُحَدِّثُكُمْ أَحَدٌ بَعْدِي سَمِعَهُ مِنْهُ: إِنَّ مِنْ أَشْرَاطِ السَّاعَةِ أَنْ يُرْفَعَ الْعِلْمُ، وَيَظْهَرَ الْجَهْلُ، وَيَفْشُوَ الزِّنَا، وَيُشْرَبَ الْخَمْرُ، وَيَذْهَبَ الرِّجَالُ وَتَبْقَى النِّسَاءُ حَتَّى يَكُونَ لِخَمْسِينَ امْرَأَةً قَيِّمٌ وَاحِدٌ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисимни айтиб берайми? Мендан кейин у зотдан эшитган ҳеч ким уни сизга айтиб бермайди», деб, шундай деди:

(У зот:) «Илм кўтарилиб, жаҳолатнинг ёйилиши, зинонинг ошкор қилиниши, хамрнинг ичилиши, эркаклар (камайиб) кетиб, аёллар қолиши, ҳатто элликта аёлга бир таъминотчи эркак бўлиши қиёмат аломатларидандир», дедилар».

Имом Бухорий ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تَقْتَتِلَ فِئَتَانِ عَظِيمَتَانِ، يَكُونُ بَيْنَهُمَا مَقْتَلَةٌ عَظِيمَةٌ، دَعْوَتُهُمَا وَاحِدَةٌ، وَحَتَّى يُبْعَثَ دَجَّالُونَ كَذَّابُونَ، قَرِيبٌ مِنْ ثَلَاثِينَ، كُلُّهُمْ يَزْعُمُ أَنَّهُ رَسُولُ اللهِ، وَحَتَّى يُقْبَضَ الْعِلْمُ، وَتَكْثُرَ الزَّلَازِلُ، وَيَتَقَارَبَ الزَّمَانُ، وَتَظْهَرَ الْفِتَنُ، وَيَكْثُرَ الْهَرْجُ وَهْوَ الْقَتْلُ، وَحَتَّى يَكْثُرَ فِيكُمُ الْمَالُ فَيَفِيضَ، حَتَّى يُهِمَّ رَبَّ الْمَالِ مَنْ يَقْبَلُ صَدَقَتَهُ، وَحَتَّى يَعْرِضَهُ فَيَقُولَ الَّذِي يَعْرِضُهُ عَلَيْهِ لَا أَرَبَ لِي بِهِ. وَحَتَّى يَتَطَاوَلَ النَّاسُ فِى الْبُنْيَانِ، وَحَتَّى يَمُرَّ الرَّجُلُ بِقَبْرِ الرَّجُلِ فَيَقُولُ: يَا لَيْتَنِي مَكَانَهُ . وَحَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا، فَإِذَا طَلَعَتْ وَرَآهَا النَّاسُ - يَعْنِي - آمَنُوا أَجْمَعُونَ، فَذَلِكَ حِينَ لَا يَنْفَعُ نَفْسًا إِيمَانُهَا لَمْ تَكُنْ آمَنَتْ مِنْ قَبْلُ، أَوْ كَسَبَتْ فِى إِيمَانِهَا خَيْرًا، وَلَتَقُومَنَّ السَّاعَةُ وَقَدْ نَشَرَ الرَّجُلَانِ ثَوْبَهُمَا بَيْنَهُمَا، فَلَا يَتَبَايَعَانِهِ وَلَا يَطْوِيَانِهِ، وَلَتَقُومَنَّ السَّاعَةُ وَقَدِ انْصَرَفَ الرَّجُلُ بِلَبَنِ لِقْحَتِهِ فَلَا يَطْعَمُهُ، وَلَتَقُومَنَّ السَّاعَةُ وَهْوَ يُلِيطُ حَوْضَهُ فَلَا يَسْقِي فِيهِ، وَلَتَقُومَنَّ السَّاعَةُ وَقَدْ رَفَعَ أُكْلَتَهُ إِلَى فِيهِ فَلَا يَطْعَمُهَا.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Даъволари бир (Ислом) бўлган икки катта жамоа ўртасида қирғинбарот жанг бўлмагунича; барчаси Аллоҳнинг Расулиман, деб даъво қилувчи ўттизга яқин каззоб дажжоллар чиқмагунича; илм олиб қўйилиб, зилзилалар кўпайиб, замон қисқариб, фитналар зоҳир бўлиб, қотиллик кўпаймагунча; орангизда мол-дунё кўпайиб, ошиб-тошиб кетиб, мол эгаси «Садақамни ким олар экан», деган ташвишда уни берса, берилган (одам): «Унга эҳтиёжим йўқ!» дейдиган бўлмагунча; одамлар кимўзарга иморат солмагунларича; киши бировнинг қабри ёнидан ўтиб кетаётиб, «Қани энди, унинг ўрнида бўлсам!» демагунича; қуёш мағрибидан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. У  чиққанда одамлар уни кўриб, барчаси иймон келтиришади, бу пайтда «Аввал иймон келтирмаган ёки (иймон келтирса-да) иймонида яхшиликни касб қилмаган жонга иймони наф бермайди.

Қиёмат (шу қадар тез) қоим бўладики, олдига матосини ёйиб олган икки киши савдолашишга ҳам, уни ўрашга  ҳам улгурмайди.

Қиёмат (шу қадар тез) қоим бўладики, туясини соғиб қайтган одам уни ичишга улгурмайди.

Қиёмат (шу қадар тез) қоим бўладики, ҳовузини суваётган одам (молини) ундан ичиришга улгурмайди.

Қиёмат (шу қадар тез) қоим бўладики, оғзига луқмасини солган одам (молини) ундан суғоришга улгурмайди».

Имом Бухорий ривоят қилган.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 22 июлдаги 03-07/5979-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлЖаббор .АлЖаббор, сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат давоми...

9267 08:20 / 20.04.2017
Табиат ўз ажойиботлари, гўзаллиги, сирасрори ва кишиларга етказаётган фойдалари билан ҳар бир кишида диндорлик туйғусини уйғотади. Табиат ўзининг шафқатсизлиги давоми...

3351 00:12 / 03.12.2016
islom.uz middot 007 Aқоид илмининг тарихи Аллоҳ таоло ер юзини Ислом нури ила мунаввар қилишидан олдин одамлар турлитуман ақийдаларда эдилар. Ҳар ким ўз ақийдасини давоми...

4025 13:30 / 31.08.2020
АлБасит ndash руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи, хоҳлаганига ризқни кенг қилиб қўювчи, қалбларни кенг қилувчи Зот демакдир...Ҳобил деди .Қасамки, сен мени ўлдириш давоми...

11585 16:26 / 09.11.2017
Аудиолар

119947 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41641 14:35 / 11.08.2021