1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозонда «Казан Форум 2023 халқаро ошпазлар» танлови бўлиб ўтади

17:18 / 27.04.2023 1705 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Қозонда «Казан Форум 2023 халқаро ошпазлар» танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда islam-today.ru хабар беради.

Мусобақа 1500 кв.м майдонга эга чодирда 15 мамлакатдан ташриф буюрган ошпазлар иштирокида ташкиллаштирилади.

Жумладан, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Эрон, Саудия Арабистони, Қирғизистон, Жазоир, Молдова, Россия, Покистон, Ливан, Малайзия, Қозоғистон ва Тунис вакиллари «Ҳалол стандартлари» асосида пазандачилик бўйича ўз маҳоратларини намойиш этадилар. Мусобақада  рус ва татар вакилларининг чиқишлари ҳам режалаштирилган. 150 дан ортиқ иштирокчиларнинг чиқишларини халқаро миқёсда тан олинган ошпазлар баҳолаб бориши кутилмоқда. Форумнинг фахрий меҳмонлари, Қозон аҳолиси ҳамда сайёҳлар тадбирда тайёрланган таомлардан татиб кўришлари мумкин.

«Ислом ошхонаси кунлари Қозоннинг хорижилик меҳмонлар учун сайёҳлик жозибадорлигини оширишга ёрдам беради», дейди Татaристон Республикаси Инвестицияларни ривожлантириш агентлиги.

Муаллиф
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Исломда вафот этганларни ихтиёрий равишда дафн этиш Aллоҳ томонидан катта мукофотланадиган амалдир. Буюк Британиядан келган Мусулмон Aфтаб Иқбол кўнгилли давоми...

1951 12:00 / 19.06.2021
Туркияда 450 йиллик Қуръон қўлёзмаси топилди ва бу Усмонлилар империяси даврига оид экани хабари берилди. Бу ҳақда Кония провинцияси маъмурияти маълум қилди.ТРТ давоми...

2341 16:30 / 26.11.2021
Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади. Мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун қулайлик яратилади. Шунингдек, давоми...

2244 19:06 / 13.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1113 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон давоми...

834 18:12 / 10.11.2024
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021