1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Сулаймон Умаров халифа домла

06:00 / 26.04.2023 904 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон халифа домла 1901 йил Наманган тумани, ҳозирги Неъматжон қишлоғида боғбон Умархон сўфи хонадонида таваллуд топдилар. Ўғилли бўлган сўфи домла фарзандни эҳтиётлаб халқ корига ярайдиган, илмли, ўқимишли киши бўлишини мақсад қилиб тарбиялашади. Болакай ҳам отаси ҳавас қилгандек жасур, мард, зеҳнли бўлиб улғаяди. Ота боғбон бўлгани сабабли ўғиллари ҳам шу касбга ёшликдан меҳр билан оталарига камарбаста бўлиб боғбончилик сир-асрорларини ўргандилар. Маълум вақт ўтиб 10 ёшга кирганларида мулла Лутфуллохон қори домлага шогирд қилиб берадилар. У ерда домладан устози аввал, муаллим сонийдан, кейинчалик Қуръони Каримдан тажвид билан ўқиб, ёд олишни бошлайдилар. У ерда 3-4 йил юриб, 10 порадан ортиқроқ Аллоҳнинг Каломини ёд олганларида таҳликали вазиятлар домлани ҳам четлаб ўтмади. Лутфуллохон домланинг ҳам ҳужраларини беркитилди, катта жарима солиниб, таълим бериш ман қилинди. У ердан бўшаган домламиз яна оталари ёнларига қайтиб боғбончиликни давом эттирадилар. Боғлари жуда катта тахминан 3-4 гектар бўлиб, ҳамма мевалардан бор экан. Айниқса, субҳон ўрик кўп бўлган экан. У ердан чиққан ҳосилдан бевалар, муҳтожлар, қўни-қўшнилар ва қариндошларга тарқатиб беришар экан. 


Фақат рўзғорларига етарли миқдорда сотишар экан. Оталари боғбон Умархон сўфи ўта сахий, тақводор киши бўлган эканлар. Шу сабабдан ўзлари азонни жарангдор айтишни, Қуръони Каримни чиройли ўқишни ва шундай оҳангда эшитишни яхши кўрар эканлар. Ўша вақтни кўрган ҳамқишлоқлари шундай эслашади: «Домланинг боғларида субҳон ўрик кўп бўлган. Ўрик пишиб меваси тўкилиб қолса, ўғилларига тепароқ жойга чиқариб, ҳазрати Билолга ўхшаб азон чақиринг дер эканлар. Шунда домламиз азонни ниҳоятда жарангдор ва баланд овоз билан чақирар эканлар. Буни эшитган қишлоқ аҳли ёшу қари, эркак-аёл ҳаммамиз боғга борар эдик. Идишларимизга ўрикдан тўлдириб солиб берар эдилар. Шундан кейин ёш болалар, аёллар ўрикни олиб кетишар, қолганлар жамоат бўлиб намоз ўқиб кетардик», деб сўзлашади. Бир куни шундай ҳол бўлиб, азон айтилаётган пайтда катта кўчадан рус аскарлари қизиллар ўтиб кетаётган бўлишади. Уларнинг бошлиғи азонни эшитиб қолибди. Бу нима овоз деб сўрабди. Шунда ёнидагилар, «намозга чақиряпти», - дейишибди. Шунда ғазабланиб кетган бошлиғи аскарлари билан боғ томонга юришибди. Домла хотиржам тарзда, қўрқувга тушмай, уларни очиқ чеҳра билан кутиб олибдилар. Аскарлар командири: «Ким азонни чақирди?» дебди. Шунда ёш Сулаймон домла табассум билан, «Мен чақирдим. Ҳамқишлоқларимга мева тарқатиш учун чақирдим, - деб уларнинг идишларига ўрик солиб берибдилар. 


Унгача дадалари ғарқ пишган анжирлар келтириб, уларни анжир билан меҳмон қилибдилар. Буни кўрган бошлиқ ёнидагиларни, нега намозга чақирди, деб мени алдадинглар, бу одам сахий боғбон эканку, агар яна мева тарқатиш учун азон чақирса уларга индаманглар. - дебди. 


Вақтлар ўтиб домламиз боғбонлик билан бир қаторда боққа келган ҳамқишлоқ дўстларга Қуръон ўқишни ва намозни ўргатиб юрдилар. 20 ёшларида пахта тозалаш заводига ишга кирадилар. 30 ёшларга кирганларида уйланадилар ва бир қиз фарзанд кўрадилар. Аммо у ёшлигида вафот этади. 


Шундай қилиб 1941 йили уруш бошланиб, домлани ҳам урушга чақиради. Урушга кетаётганларида аёллари, менинг талоғимни бериб кетсангиз, ахир фарзандимиз йўқ, ўзим эса ёшман деганларида, Сулаймон домла хафа бўлмасдан талоғини бериб кетган эканлар. Урушга кетаётганда Аллоҳдан соғ-саломат, эсон-омон бориб урушни тезроқ тугашини сўраб дуо қилиб кетган эканлар. Фронтга етганларида ҳам доимо баланд овоз билан азон айтиб юрган эканлар. Ҳаммага қўлларидан келганича дину диёнатни ўргатиб, Аллоҳга чақириб юрар эканлар. Солдатлар домлага азончи Сулаймон деб ном қўйиб олган экан. Урушдаги бир воқеани домла шундай эслайдилар: «Ёзнинг иссиқ кунларидан бирида 25 та аскар бир салқин жойда дам олиб ўтирган эдик, бирдан осмонда немис самолётлари кўринди. Ҳаммамиз кўрқиб ўрнимизда қотиб қолдик. Биздан тахминан 5-6 км узоққа бомба ташлади ва у портлади. Уни кўриб ўзимни ўнглаб, бор овозим билан азон чақирдим. Буни қарангки, Аллоҳнинг асраганини биздан 10 метр узоққа бомба тушдию, аммо портламади. Буни кўрган ўн иккита рус аскари мусулмон бўлишди. Бу дўстларимга Қуръон сураларидан анча ўргатиб, намозини бемалол ўқийдиган қилиб қўйдим. Алҳамдулиллаҳ». 


Шундай қилиб домламиз 1945 йилда уруш тугагач, саккиз жойларидан ярадор бўлиб, тирик қайтадилар. 1946 йили Равзахон аяга (1929-1999 йил) уйланадилар. Булардан 5 нафар фарзанд кўрадилар: Хатичахон 1952 йил туғилган. Аббосхон 1954 йил, Муҳаббатхон 1959 йил, Садриддин 1961 йили ва Муқаддасхон 1965 йилда таваллуд топишган. 


Сулаймон домла урушдан қайтиб келгач, колхозга ишга кирадилар. Колхозда илғорлардан бўлиб ишладилар. Шу билан бирга, боғларни ҳам тартибга келтириб меваларидан ҳамқишлоқларини баҳраманд этиб турдилар. Яна қишлоқ масжидида имомлик вазифасини ҳам уддалаб, қишлоқ аҳлини иймон нури билан баҳраманд қилиб турар эдилар. Шаҳримиз машҳур қориларидан Ҳошимжон қори уларнинг яқин дўстлари бўлганлари боис Рамазон ойида масжидларида хатми Қуръон ўтказиб турар эдилар. Шундай хайрли ишлар токи умрларининг охиригача давом этди.


Мустақил тадқиқотчи Акрам Шарипов

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўғиллари Абдурраҳим Шаъровий ҳикоя қилади.Отам шифохонада эдилар. Биз олдиларига кирдик. Бироз вақт ўтиб, отамнинг аҳволлари ўзгара бошлади. Кейин .Аллоҳ Аллоҳ, давоми...

2149 11:30 / 01.04.2021
19 асрнинг иккинчи ярми ва 20 аср бошларида яшаб, ўзидан ўчмас из қолдирган Ҳожа Муҳаммад эшон Намангоний нақшбандиямажзубия тариқатининг 33 муршиди, олими, ва давоми...

1513 10:00 / 06.11.2021
БисмиллаҳирРоҳманирРоҳиймПорлайпорлай тафти билан қалбларни иситган Қуёшим, қанисиз Наҳот ботган бўлсангизТўлишгандан тўлишиб камолга етган Тўлин Ойим, давоми...

4592 22:22 / 27.04.2017
Илмий ndash адабий меросиШоир Мажзуб ўзбек ва форс тилларда қалам тебратган мутасаввиф шоир бўлиб, асарлари алоҳида тўплам ҳолида чоп этилган. Ундан бизга илмий ndash давоми...

1292 14:00 / 28.09.2021
Аудиолар

120535 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7050 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42146 14:35 / 11.08.2021