1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

16:08 / 19.04.2023 3063 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилган 3 минг ўринли «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди мўмин-мусулмонлар учун фойдаланишга топширилди.

Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомий ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

Тадбирда Ҳомиджон домла намозхонларни янги жомеъ биноси ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутлаб, хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида: 25 сотих майдонни ўз ичига олган «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъси 2020-2023 йилларда маҳалла фаоллари, саховатпеша инсонлар кўмаги ва аҳоли ҳашари билан қуриб битказилган. Катта хонақоҳ ва унинг остида жойлашган ертўладаги намозхонада барча зарур шароитлар ҳозирланган. Хусусан, совутиш қурилмалари ўрнатилган, гилам остига иссиқ поллар ётқизилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 150 дан зиёд киши фойдаланиши мумкин.

Жомеъга баландлиги 38 метрли минора, бўйи 25 метр, айланаси 12 метр бўлган гумбаз ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Узоқ масофадан кўзга ташланиб турувчи минора ва гумбази бўлган жомега Сергели ва Янгиҳаёт туманларида яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан бирга пойтахтга келган меҳмонлар ҳам ташриф буюриши мумкин.

Мажмуадаги кутубхонада намозхоналар диний-маърифий адабиётларни ўқиб билимларини ошириш имкониятига эга. Шунингдек, у ерда имом-хатиб, ноиблар, мутавалли ва қоровулхона сингари маъмурият бинолари ҳам ўрин олган. 100 дан ортиқ маркаб қўйишга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам мавжудлиги кишини қувонтиради.

 

Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Минор жоме масжиди имомхатиби давоми...

4227 15:11 / 16.03.2023
Филиппин вакиллар палатаси мамлакатда ҳар йили 26 январь кунини .Халқаро ҳижоб куни, деб эълон қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллаган. Бу ҳақда давоми...

1805 19:59 / 27.01.2021
Қозоғистоннинг Алмата шаҳридаги Турксиб туманида янги .Абдуллоҳ, масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари идораси матбуот давоми...

2482 12:00 / 28.09.2020
.Ғазо секторидаги кўплаб насронийлар муборак Рамазон ойида мусулмон урфодатларига риоя қилишади,, дейди Фаластин Олий Президентининг черков ишлари бўйича давоми...

1627 04:40 / 05.05.2021
Аудиолар

211063 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130324 14:35 / 11.08.2021