1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Қадр кечаси охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир

18:45 / 05.04.2024 2892 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Рамазоннинг ўрта ўн кунлигида эътикоф ўтирдик. Йигирманчи куни тонг отганда матоҳларимизни олиб чиқдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб: «Ким эътикоф ўтирган бўлса, жойига қайтсин. Ушбу кечаси туш кўрдим. Кўрсам, сув ва лойга сажда қилмоқдаман», дедилар. У зот эътикоф ўтирган жойларига қайтганларида осмон безовта бўлди. Устимизда ёмғир ёғди. У зотни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, ўша куннинг охирида осмон яна безовта бўлди. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини кўрдим.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


Бошқа бир ривоятда шундай келган:
«Абу Салама айтди: «Абу Саъид Худрийнинг олдига бориб: «Бизни хурмо боғига олиб чиқмайсанми, гаплашиб ўтирар эдик», дедим. Шунда у чиқди. Сўнгра унга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечаси ҳақида эшитган нарсангни менга гапириб бер», дедим. У гап бошлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг аввалги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. У зот ўрта ўн кунликда эътикоф ўтирдилар. У зот билан бирга биз ҳам эътикоф ўтирдик. Шунда Жаброил келиб, у зотга: «Сен истаган нарса олдингда», деди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг йигирманчи куни тонгда хутба қилиб: «Ким Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Менга Қадр кечаси кўрсатилди. Сўнгра эсимдан чиқарилди. Албатта, у охирги ўн кунликнинг тоқ кечасидадир. Мен лой ва сувга сажда қилганимни кўрдим», дедилар. Масжиднинг томи хурмо шохи билан ёпилган эди. Осмонда бирор нарсани кўрмас эдик. Бир парча булут келиб, ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан намоз ўқидилар. Шунда у зотнинг бурунлари учида лой ва сув асарини – тушларининг тасдиғини кўрдим».
Бухорий ривоят қилган.


Эслатма: Бугунги тун Рамазон ойининг 27-кечасидир.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон Ислом тақвимига кўра тўққизинчи ой бўлиб, мусулмондан махсус рўзага, намозга ва руҳий тадаббурга боғлиқ, диний тиришқоқликни талаб қилади. Иш давоми...

5086 13:44 / 21.05.2018
Барча гўзал хулқларнинг энг буюк асоси бу сабрдир. Сабр ndash барча разил хулқлардан покланишликдир. У нафсни Аллоҳнинг розилиги ва савобини талаб қилган ҳолда У Зот давоми...

5939 09:00 / 28.03.2023
Савол саҳарлик қилиш қандай амал Жавоб саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса ебичмасдан рўза давоми...

3334 17:30 / 19.03.2024
Рўзамизни якунлаб, ифторлик қилаётган лаҳзаларимизда Аллоҳ дуоларимизни ижобат этади. Бу ndash инсоннинг дунё ва охиратга доир барча сўраши мумкин бўлган давоми...

4863 03:30 / 03.04.2023