1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ота-боланинг ресторандаги муносабати

13:04 / 15.04.2023 2056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигит кекса отасини шифокорга олиб борди. Шифокор кўригидан қайтаётганда отахон: «Болам очликни ҳис қиляпман», деди. Ўғил дарҳол отасини қиммат ресторанлардан бирига таомланишга олиб борди. Ота кексалик сабаб қўли қалтирар, таомланаётган пайтда овқат унинг либосларига ва ерга тўкилар эди. Бу ҳолат ўша жойда ўтирганларнинг эътиборини тортди. Ўғил эса ўзини сокин тутиб, отасининг таомланиб бўлишини кутди. Отахон овқатланиб бўлгач, ўғли уни қўл ювиш хонасига олиб бориб, қўлларини, оғзини, юзини ювиб, кийимларини тозалаб қўйди. Сўнгра таомланган стол ёнига бориб, у ерни тўкилган таомлардан тозалаб қўйди. Кейин ресторан ходимига истеъмол қилинган таом пулини тақдим этиб, отаси билан ташқарига чиқди. Ресторанда ўтирганлар уларга қараб қолишди. Ота-бола энди машинага ўтирмоқчи бўлганларида ресторандагилардан бир киши чиқиб, ота-боланинг ёнига борди ва отахоннинг бошидан, ўғилнинг пешонасидан ўпиб: «Жаноб, сиз ресторанда бирор нарса қолдириб кетганингизни сезмадингизми?!», деб сўради. 


Ўғил: «Йўқ», дея жавоб берди.
Шунда бояги одам: «Сиз ахлоқ, инсонийлик ва ота-онага яхшилик қилиш борасида ресторанда ўтирганлар учун ибратли дарс қолдирдингиз», дея қувончини изҳор қилди.


Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб давоми...

1981 11:55 / 02 апрель
Бу дунё ҳеч қачон доимий иқомат маскани бўлмаган ва ҳеч бир кимсага вафо қилмаган. Одамлар охиратни унутдилар ва уни янада кучлироқ унуттирадиган қасрлар, давоми...

2628 16:00 / 28.04.2023
Абдуллоҳ ибн Омир ёш гўдак эди. Бир куни уни онаси чақирди Бу ёққа кел, сенга бир нарса бераман Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ерда ўтирган эдилар. давоми...

1131 16:40 / 20 сентябрь
Бу шунчаки дарахт эмас, бу одамлар учун сабоқ.Ушбу дарахт Венгриядаги Бюкк тоғ тизмасида йўл бўйлаб ўсади. Кўп йиллар олдин кимдир ингичка шохнинг пастки қисмини давоми...

3134 18:30 / 21.05.2021