1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Рўзадорликни қувватсизлик деб ўйлашади, аммо Бенземага назар солинг. Ҳамма гап иймон ва эътиқодда»

12:00 / 10.04.2023 2116 pdf Ўқиш режими + -

«Челси» ҳимоячиси Калиду Кулибали Рамазон ойидаги рўзаси унга ёрдам бераётганини айтиб ўтди:
«Сиз телевизор орқали томоша қилаётган ва ўқиётганларингиз Ислом ҳақида сизга яхши таассурот қолдирмаслиги мумкин. Аммо одамлар бу масалага яқинроқ ёндашиб, чуқурроқ ўрганишса, аслида барчаси бошқачароқ эканига амин бўлишади. «Челси» ўтказган ифторликда иштирок этган бошқа маданият ва дин вакиллари ҳам ўзларини ўзгача муҳитда ҳис қилган бўлишса, ажабмас.


«Челси»нинг ўтган ҳафтадаги «Ливерпуль»га қарши ўйинида Калиду Кулибали икки жамоадоши Уэсли Фофана ва Нголо Канте билан ўйин бошланишидан 20 дақиқа аввал ифторликда рўзаларини очишди.


«Оғиз очар вақти бўлганида машғулотларни ўтказаётгандик ва бизга тайёрлаб қўйилган ифторликни танаввул қилиб, дарҳол майдонга тушдик. Ўйин пайти ҳакам ёнимизга келиб, бирор нарса еб олишимиз учун танаффус керакми деб сўради, бу айни муддао эди.


Кўпчилик рўзадорликни кучсизланиш деб ўйлашади, чунки кўрсатмаларни бажаришда жисмонан қувватсизлик юзага келади деб ўйлашади. Аммо Бенземага назар солинг. У Рамазон ойида учтадан голлар урмоқда. 


Шахсан ўзим ҳам «Ливерпуль»га қарши баҳсда клубим сафида илк марта 10 километрдан кўпроқ югурдим. Ишонинг, ҳамма гап иймон ва эътиқодда. Бу спортчилар учун жисмоний эмас, кўпроқ руҳий синов. Бундан ўта олсанг, сен рўзадор ҳолингда ҳам ўзингни янада кучлироқ ҳис қиласан. Мен Италияда, Бельгия ва Францияда тўп сурдим, Рамазон ойида мусулмон ўйинчиларга нисбатан муносабат масаласида Англия қолганлардан икки қадам олдинда», - дейди сенегаллик ҳимоячи.


Манба: tribuna.uz

Мавзуга оид мақолалар
Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида .Йил имоми ndash 2024, кўриктанловининг якуний босқичи бошланди. Унда мазкур давоми...

1694 11:06 / 13.11.2024
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти муассислигида .Ислом маърифати, илмийадабий, маънавиймаърифий журнали таъсис этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий давоми...

1205 10:20 / 03.10.2023
20242025 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг Кундузги таълим қабул имтиҳонлари қуйидаги давоми...

1402 12:52 / 23.07.2024
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Абдулғаффор домла Сманов Шокир ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор давоми...

2268 12:04 / 01.07.2020