1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Қирқ қурбат мақомини қозонинг

06:30 / 07.04.2023 1641 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энди сиз вақтингизнинг тартибию жадвалини қилиб олинг. Қай тарзда бу ойни ўтказиш керак? Қанча ишларни ортга суриш имкони бўлса, ортга суриб туринг. Рўзани тутиш ва таровеҳни, иншааллоҳ, адо қилиш керак. Таровеҳ борасида ҳазрати Доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳу жуда ёқимли сўзларни айтар эдилар: «Таровеҳ намози жуда ажойиб ибодат бўлиб, у орқали Аллоҳ таоло инсонга ҳар куни оддий кунларга қараганда кўпроқ қурбат мақомларини ато қилади. Таровеҳнинг йигирма ракати бор, уларда қирк марта сажда қилинади. Ҳар сажда Аллоҳ таолога қурбатнинг энг олий мақоми бўлиб, ундан кўра олийроқ бошқа бирор мақом йўқ. Қачонки, инсон Аллоҳ таолога сажда қилиб азиз пешонасини ерга қўйса ва тилида «Субҳана роббиял-аъла» лафзларини айтса, мана шу илоҳий қурбатнинг энг олий мақоми бўлади. Бу мақом бошқа бирор ҳолатда насиб бўлмайди».


«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2234-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Рўза тутиш.2. Намозда қоим бўлиш.3. Қуръон тиловати.4. Зикр қилиш.5. Дуолар қилиш.6. Садақа бериш.7. Силаи раҳм.8. Кўзни тийиш.9. Тилни сақлаш.10. Эътикоф ўтириш.

2008 14:21 / 14.03.2024
Фонус бугунги кунда Рамазон ойининг рамзига айланиб қолган. Кўплаб мусулмон мамлакатларида Рамазон кириши билан одамлар фонуслар сотиб олиб, уйларини давоми...

2343 13:07 / 01.03.2025
Афсуски, кўплаб кишилар улуғ Рамазон ойини қадрига етмайдилар, уни ғанимат билмайдилар.Қанчадан қанча одамлар бу ойнинг кечаларини уйқуда, ғафлатда ўтказади давоми...

2968 11:00 / 19.04.2022
Рамазон гуноҳларга каффоротдир.Рамазон ойи олдинги гуноҳларни ўчириб юборадиган ойдир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2832 14:30 / 15.04.2022