1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Челси» футбол клуби Рамазон ойида «Стемфорд Бриж»да ифторлик ўтказди

11:00 / 06.04.2023 1795 pdf Ўқиш режими + -

Лондоннинг «Челси» клуби АПЛ клублари орасида биринчи бўлиб ўз стадионида ифторлик ўтказди.
Клуб расмий сайтида қайд этилишича, «Челси» бундай маросимни ўтказган Премьер-лиганинг биринчи клуби бўлди.
«Сизга шуни мамнуният билан маълум қиламизки, клуб Рамазон ойи муносабати билан уй стадиони «Стемфорд Бриж»да ифторлик ташкил қилади. Ифторликда маҳаллий мусулмон жамоатини интизорлик билан кутиб қоламиз», - деб аввалроқ клуб расмий сайти хабар берган эди. 


Шунингдек, клуб хабарида жамоанинг Ислом динига эътиқод қилувчи аъзоларидан Калиду Кулибали ва Весле Фофана барча рўзадорларни ифторликка таклиф қилган.


26 март куни Рамазон ойи муносабати билан очиқ майдонда «Стемфорд Бриж»да ифторлик уюштирилди. Тадбирда юзлаб мусулмонлар қатнашди ва биргаликда рўзаларини очишди. Бу турдаги тадбир Премьер Лига клублари орасида биринчи бор содир бўлиши.

 

«Бизнинг миллионлаб мухлисларимиз турли хил миллат ва келиб чиқишга эга. Биз уларни ҳар бирини ҳурмат қилишни, эъзозлашни ва улар билан қувончимизни баҳам кўришни истаймиз», дейди Челси Фонди раиси Лорд Даниел Финкелстейн. — Челси мухлиси бўлмоқчи бўлган ҳар бир инсонни меҳр-муҳаббат билан қарши оламиз. Премьер Лигада биринчи бўлиб очиқ ифторлик ташкил этганимиздан фахрланамиз. 

 

Тадбирда Ислом Инсонпарварлик Кўмаги (Islamic Relief) ташкилотининг Британия раҳбари Туфейл Ҳусан, Челси Фонди раҳбари Саймон Тайлор ва Ramazon Tent Project раисларидан бири бўлган Душан Ҳамза иштирок этди.

Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британия пойтахти Лондонда ҳижоб фалсафаси билан танишув ва ғарб жамияти олдида турган масала билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш мавзуида бир кунлик давоми...

2114 15:31 / 11.07.2019
.Ҳилол, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси ndash Хайрулла Ҳамидовга оталари Убайдуллоҳ ҳожининг вафоти муносабати чуқур таъзия изҳор давоми...

1645 22:42 / 23.08.2019
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 0000 дан 0700 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати давоми...

2149 16:59 / 01.05.2022
Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида Эрон Форс тили ва адабиёти академияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Нассири, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Илмийтехник давоми...

2175 12:40 / 20.04.2021
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021