1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Рамазонда ижобат бўлувчи дуо бор

13:06 / 04.04.2023 2821 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида ота-онангнинг ҳаққига қилган дуо уларга атаб сўйган ўнта туядан афзалдир.


Баъзи салафи солиҳлар айтишади: «Намоз ўз эгасини (Аллоҳ томон бўлган йўлнинг) ярмигача олиб боради. Рўза подшоҳ (Аллоҳ)нинг эшигигача олиб боради. Садақа эса унинг қўлидан ушлайди-да, подшоҳнинг ҳузурига олиб киради».


Рамазон ойининг фазилатларидан бири – унда ижобат бўлувчи дуо бордир.


Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор», деганлар».


Ушбу дуо ифтор пайтидаги дуо экани ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, банда ифтор пайтида ўзида кўплаб нарсаларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши лозим.


Рамазон дармондориси!


Тавба (ҳар қандай гуноҳдан сўнг);


Хатми Қуръон (кунига камида бир пора);


Зикр ва дуо (саҳарда, тунда, ҳар доим);


Жамоат намози (Масжидларда. Кунига беш маҳал).


Агар рўза қалбингни покламаган экан, демак, сен ҳақиқий рўзани топа олмабсан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.3. Зикр ғамандуҳларни кетказади.4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.5. Зикр қалб ва баданни давоми...

3016 19:21 / 14.03.2020
Кичкина ўғлимнинг кеча кечқурундан бери мазаси йўқ. Ишдан келсам, ҳамон аҳволи ўзгармаган, бирор натижа сезилмайди. Уни шифохонага олиб боришга қарор қилдим. У давоми...

4983 14:01 / 02.06.2022
Маййитга жаноза ўқиш ва уни дафн этиш пайтида, айниқса, лаҳад оғзи ёпилаётган пайтда кишини қўрқув қамраб олади. Одамлар маййитни тезроқ дафн этишга давоми...

4330 15:01 / 10.02.2022
.Исро, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр давоми...

11694 09:29 / 27.01.2025