1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Энг катта савдо

23:45 / 27.03.2023 2222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонни яратишдан мақсад фақат ибодат бўлса, у ҳолда эрталабдан кечгача ибодатдан бошқа бирор иш қилмаслигимиз ва бошқа иш қилишимизга рухсат ҳам бўлмаслиги керак эди. Бошқа бир ўринда Қуръони Карим шундай дейди:
«Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди» (Тавба сураси, 111-оят).

Аллоҳ таоло мўминлардан жонларию молларини сотиб олди ва бунинг эвазига охиратда уларга жаннат бўлишини тайин қилди. Жонимиз аллақачон сотиб олинган бўлса, у ҳолда танамизда турган бу жон бизники эмас, балки сотиб олинган молдир. Унинг қиймати тўлаб ҳам қўйилган.


Жонимиз ўзимизники эмас экан, унинг эгаси бор экан, демак, ушбу жон ва жисмни Аллоҳта ибодатдан бошқа ишга ишлатмаслигимиз керак. Шунга кўра, бизга Аллоҳ таоло: «Сенга эрталабдан кечгача бошқа ишга рухсат йўқ, доим сажда қилиб тур, доим Аллоҳ-Аллоҳ деб тур, бошқа гапга ҳам рухсат йўқ. Касб қилма, таом ема, фақат тирик туришинг учун орада таом еб олишга етадиган даражада муҳлат берамиз. Шу даражада танаффус қилишинг мумкин, холос. Лекин қолган барча вақтни Бизга сажда қилиб ўтказ», деб ҳукм қилинса ҳам, ҳеч адолатга хилоф бўлмас эди. Чунки, биз айнан шу ибодат учун яратилганмиз.


«Рамазонни қандай ўтказамиз?» китоби асосида тайёрланди.

 
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/2234-рақамли асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диндорлар ҳақида гапиришганда уларни хўмрайган, ҳаддан ташқари жиддий ва бепарво деб таърифлашади. Лекин худди шу гапларни айтаётган одам, эҳтимол Ислом ва бу давоми...

4711 14:00 / 08.04.2023
Аллоҳ таоло Еру Осмонларни яратиб, Қуёш ва Ойни йил ва ойкунларни ҳисобкитоб қилиш асоси қилиб белгилаганида ойларни ўн иккита бўлишини ирода қилди. У Зот бу ойлар давоми...

22454 11:00 / 30.04.2021
Мана кун сайин улуғ байрамлардан бири Рамазон ҳайити яқинлашиб келмоқда. Мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидан буён бу байрамни давоми...

7516 05:00 / 20.04.2023
Савол Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсилар Жавоб Улар қуйидагилардир 1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат давоми...

3700 09:10 / 13 март