1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2023 йилда энг узоқ ва энг қисқа вақт рўза тутиладиган жойлар

14:11 / 23.03.2023 2669 pdf Ўқиш режими + -

Бу йил Шимолий қутбга яқин мамлакатларда рўза 18 соат, жанубий қутбга яқин мамлакатларда эса 12 соатгача давом этади.


23 март куни мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи бошланди. Тонг отишидан қуёш ботишигача бўлган рўза яшаш манзилига қараб 12 дан 18 соатгача давом этади. 


Нега Рамазон ҳар йили ҳар хил кунда бошланади? 
Ҳар йили Рамазон аввалгига қараганда 10-12 кун олдин бошланади. Чунки Ислом тақвими ҳижрий қамарий тақвимга асосланган ва ойлар 29 ёки 30 кундан иборат. Қамарий йил қуёш йилидан 11 кунга қисқа бўлгани учун Рамазон ойи 2030 йилда икки марта, аввалига 5 январда, кейин эса 25 декабрда бошланади.

 

 

Кейинги сафар Рамазон 33 йилдан кейин, 2056 йилда 23 мартда бошланади.
Дунё бўйлаб рўза тутиш вақтлари
Рўза тутиш соатларининг миқдори бутун дунё бўйлаб фарқ қилади. 
Чили ёки Янги Зеландия каби дунёнинг энг жанубий мамлакатларида яшовчи мусулмонлар бу йил ўртача 12 соат, Исландия ёки Гренландия каби шимолий мамлакатларда яшовчилар эса 17 соатдан ортиқ рўза тутишади.

 

 

Шимолий яримшарда яшовчи мусулмонлар учун бу йил рўза тутиш соатлари бироз қисқаради ва 2031 йилгача, яъни Рамазон энг қисқа кунни қамраб олгунга қадар камайиб боради. Экватордан жанубда яшовчи мусулмонлар учун эса бунинг акси бўлади.


20 апрелдан 22 августгача қуёш ботмайдиган Норвегиянинг Лонгйир каби шимолий шаҳарларда Макка, Саудия Арабистони ёки энг яқин мусулмон мамлакати вақти бўйича рўза тутилади. 


Қуйида дунё шаҳарларида рўза тутиш соатларининг ўртача миқдори келтирилган. Ҳақиқий миқдори ҳисоблаш усулларига қараб ўзгариб туради. 

 

Қайси шаҳарларда рўза тутиш вақти энг узун? 
– Нуук, Гренландия: 17 соат
– Рейкявик, Исландия: 17 соат
– Ҳелсинки, Финляндия: 17 соат
– Стокҳолм, Швеция: 17 соат
– Глазго, Шотландия: 17 соат
– Амстердам, Нидерландия: 16 соат
– Варшава, Полша: 16 соат
– Лондон, Буюк Британия: 16 соат
– Остона, Қозоғистон: 16 соат
– Брюссел, Бельгия: 16 соат
– Париж, Франция: 15 соат
– Цюрих, Швейцария: 15 соат
– Бухарест, Руминия: 15 соат
- Оттава, Канада: 15 соат
– София, Болгария: 15 соат
– Рим, Италия: 15 соат
– Мадрид, Испания: 15 соат
– Сараево, Босния ва Герцеговина: 15 соат
– Лиссабон, Португалия: 14 соат
– Афина, Греция: 14 соат
– Пекин, Хитой: 14 соат
– Вашингтон, АҚШ: 14 соат
– Пхенян, Шимолий Корея: 14 соат
– Анқара, Туркия: 14 соат
– Работ, Марокаш: 14 соат
– Токио, Япония: 14 соат
– Исломобод, Покистон: 14 соат
– Кобул, Афғонистон: 14 соат
– Теҳрон, Эрон: 14 соат
– Бағдод, Ироқ: 14 соат
– Байрут, Ливан: 14 соат
– Дамашқ, Сурия: 14 соат
– Қоҳира, Миср: 14 соат
– Қуддус: 14 соат
– Кувайт, Кувайт: 14 соат
– Ғазо, Фаластин: 14 соат
– Деҳли, Ҳиндистон: 14 соат
– Ҳонконг: 14 соат
– Дакка, Бангладеш: 14 соат
– Маскат, Уммон: 14 соат
– Ар-Риёз, Саудия Арабистони: 14 соат
– Доҳа, Қатар: 14 соат
– Дубай, БАА: 14 соат
– Адан, Яман: 14 соат
– Аддис-Абеба, Эфиопия: 13 соат
– Дакар, Сенегал: 13 соат
– Абужа, Нигерия: 13 соат
– Коломбо, Шри-Ланка: 13 соат
– Бангкок, Таиланд: 13 соат
– Хартум, Судан: 13 соат
– Куала-Лумпур, Малайзия: 13 соат
– Сингапур: 13 соат
– Найроби, Кения: 13 соат
– Луанда, Ангола: 13 соат
– Жакарта, Индонезия: 13 соат
– Бразилиа, Бразилия: 13 соат
– Ҳараре, Зимбабве: 13 соат
– Йоҳаннесбург, Жанубий Африка: 13 соат 

 

– Буэнос-Айрес, Аргентина: 12 соат
– Сюдад дел Эсте, Парагвай: 12 соат
– Кейптаун, Жанубий Африка: 12 соат
– Монтевидео, Уругвай: 12 соат
– Канберра, Австралия: 12 соат
– Пуэрто Монт, Чили: 12 соат
– Крайсчерч, Янги Зеландия: 12 соат


Манба: kun.uz

 

 

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Янги маҳалла тумани таълим ва интизом кенгаши мажлислар залида ҳифз курсини тамомлаган талабаларни ратификация қилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда TRT давоми...

1293 11:40 / 20.12.2021
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон томонидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси Сардор Умурзоқов давоми...

1429 13:30 / 27.08.2021
АҚШ вакили Илхан Абдуллоҳ Омар, АмерикаИслом муносабатлари кенгаши CAIR томонидан шанба куни мусулмон фаоллар ва Конгресс аъзолари иштирок этган ташкилотнинг давоми...

1461 15:30 / 11.12.2021
Буюк Британиядаги энг қадимги .Шоҳжаҳон, масжиди 1889 йилда бунёд этилган илк масжидлардан бири ҳисобланади. Худди шу йили Абдулла Киллиамнинг саъйҳаракатлари давоми...

880 15:54 / 26.09.2023
Аудиолар

120597 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42191 14:35 / 11.08.2021