1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қалбим ҳамиша минора сари талпинган...»

09:08 / 18.03.2023 1432 pdf Ўқиш режими + -

Рязанлик собиқ православ руҳонийи Исломни қабул қилди ва пиёда ҳаж сафарига йўл олди

Ўн беш йил давомида православ ибодатхонасида диний расм русумларни адо этган отец Владимир исмини Саид Муҳаммад дея ўзгартирди ва айни дамда пиёда отланган ва Маккаи мукаррама сари тўрт миллиондан ортиқ қадам босди. 

   Руҳонийни ибодатга қатновчилар яхши сўзлар билан эслашади. 2021 йил май ойида Рязан ва Михайлов митрополити Марк Русия федерациясининг Рязан райони Лгово қишлоғи иерейи Владимир Угрюмовни вазифасидан озод этиш қарорини имзолади. Бунга сабаб этиб, ўзбошимчалик билан черков хизматини тарк қилгани, вазифасини давом эттирмагани кўрсатилган.      

Мен олдинлари ақлсиз ишларни кўп амалга оширганман. Енгил атлетика билан шуғулланганман. Кўп югурардим, ҳар йили бир километрдан қўшиб борардим. Лекин бу кўпроқ кибрдан, манманликни юзага чиқариш эди. Мени кўплаб собиқ ва ҳозирги дўстларим тушунмайдилар. Лекин бу қарорга мен узоқ йиллар давомида келдим. Қалбим ҳамиша минора сари талпинган.

Саид Муҳаммад Москва жоме масжидидан бошлаган сафарида пиёда Шимолий Кавказгача етиб борди. У шундай дейди: “Қалбим ҳамиша минора сари талпинган. Исломимдан аввал Туркияда саёҳат қилган вақтимда, минорадан азон товуши эшитилса, ўзгача ҳис туярдим. Мен православ руҳонийси эдим ва ўн беш йил давомида кўплаб ибодатхоналарда ҳизмат қилдим. Табиийки, бу ҳолимда мен бошқа мусулмонлар каби масжидда ибодат қила олмасдим. Мана ҳозир эркинман ва тамоман бошқа инсонга айландим.  Намоз мўмин кишининг ҳаётида энг асосий амалдир. Кейин мана бу ҳаж амали ҳам бор. Мен масжид имоми ва дўстларим билан маслаҳатлашиб ҳажни пиёда амалга оширишга ният қилдим. Сафар Москвадан бошланиб Маккаи мукаррамада ниҳоясига етади. Йўлда баъзи меҳрибон инсонлар таклифи билан кечаси тунашга қоляпман. кўплаб мусулмон оилалар меҳмондўстлик намуналарини кўрсатишди”, дейди янги мусулмон.

   Ҳаммаси шу воқеадан бошланган: Қишлоқдаги бир рус қизи Марказий Осиёлик меҳнат муҳожири бир мусулмон йигитга турмушга чиқади ва исломни қабул қилиб, рўмол ўрайди. Буни ёқтирмаган ҳамқишлоқлари унга таъга тошларини ота бошлайдилар ва унинг бу ишини турлича айблаб, камсита бошлайдилар. Бир куни маҳаллий дўконга маҳсулотлар сотиб олишга кирган қизга нарса сотиб олишига қўймасдан, дўкондан ҳайдаб чиқармоқчи бўладилар.

    Ўша вақтда дўконга кириб қолган инсоф, адолат ҳиссидан ва заифларга қайғуриш туйғуларидан бенасиб бўлмаган руҳоний Владимир одамларга юзланади ва бу қизни ўз ҳимоясига олганини эълон қилади. Шунингдек, у муслима бўлган рус қизига нисбатан камситиш ва таъналарни ўзига нисбатан қилинган камситиш сифатида қабул қилишини айтади.

Дўкондан чиқиб кетишаркан, у қиз руҳонийга пичирлаган тарзда: “Аллоҳ таолоа ушбу ишингиз учун сизни Ўзи мукофотласин”, деб кетади. Ўша сўзлар руҳонийнинг қалбининг туб-тубигача қаттиқ таъсир қилади ва у Исломни ўргана бошлайди. Қуръони карим маънолар таржимасини, ундаги Исо алайҳиссалом ва Марям онамиз ҳақларида оятларни ўқиб-ўргана бошлайди. Ислом дини Якка Аллоҳга ибодат қилишга чорлашини, Исони Худо ёки Худонинг ўғли сифатида эмас, балки буюк пайғамбар алайҳимуссаломлардан бири деб эътиқод қилишини билиб олади.

   Саид Муҳаммад сафар йўлида Кавказга етиб келганда Чеченистон ва Доғистонда бир неча ой қолди. Бу вақт мобайнида у Ислом дини ибодат қоидалари, намоз ва бошланғич араб тили қоидаларини ўрганди. Шунингдек, у 2021 йили ислом қоидалари асосида Доғистоннинг бир қишлоғидан муслима аёл билан никоҳ қурди. “Мусулмон эканим сурури мени қалбини тўлдиради. Шу билан бирга мен энди ёлғиз эмаслигим ҳам қувончлидир. Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи ила биз Маҳачқалъадаги масжидда гувоҳлар ҳузурида аёлим Аяна билан никоҳ ўқитдик. Оила қурарканмиз, Аллоҳдан бизнинг оиламизга Ўз марҳаматини ёғдиришини сўраймиз. Аёлим ҳам ҳажга боришни орзу қилган экан. Биз энди бирга борамиз”, дея ҳикоя қилади ўтмишда Серафим Саровский ибодатхонасининг клирики, руҳоний Саид Муҳаммад.

P.S. 2023 йил, 5 феврал якшанба куни ҳажга пиёда йўл олган Саид Муҳаммад Рязан шаҳрига қайтиб келган. Бу ҳақда Рязан вилояти мусулмонлар идораси раҳбари Рашид Бултачеев хабар қилган. Қайтиш сабаблари маълум қилинмаган.

 Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Имдод Ҳусайн Пирзода, 1946 йилда Покистоннинг Жанг шаҳрида туғилган, DMG Bhera ва Панжоб Покистон университетларининг битирувчиси. У малакалали адиб, араб давоми...

3414 10:05 / 04.10.2019
Қадрли ватандошлар Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўминмусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайру саховат ва меҳроқибат ойи бўлган Рамазони давоми...

1434 22:01 / 28 февраль
26 ёшли туркиялик велосипедчи Бурак Ўзтурк 2025 йилда ҳаж ибодатини адо этиш учун Германиянинг Штутгарт шаҳридан Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига бўлган давоми...

1268 13:56 / 18 март
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми доирасида .Алоқабанк, АТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси давоми...

1427 15:40 / 04.11.2022
Аудиолар

213382 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132601 14:35 / 11.08.2021