1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Hi-Tech услубида қайта бунёд этилган «Тепа» жомеъ масжидининг очилиш маросими ўтказилди

19:43 / 10.03.2023 2893 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 10 март куни Тошкент шаҳрида Hi-Tech услубида қайта бунёд этилган «Тепа» жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжидга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташриф буюриб, жамоат билан илк жума намозини адо этдилар.

Жума намозидан аввал муфтий йиғилганларни қулай ва шинам ҳолатда қурилган янги масжид билан муборакбод этиб, Рамазон ойига муносиб туҳфа бўлганини таъкидладилар. Сўнгра Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш, бунинг учун турли гуноҳ-маъсиятлар, ғийбат-мазаммат қилиш каби иллатлардан тийилиш кераклиги ҳақида сўз юритдилар. Айниқса, ғийбат, ёлғон сўзлаш, ўзгага тили билан ҳам қўли билан ҳам зиён етказиш каби зарарли одатлардан сақланишга чақириб, мўмин киши Рамазон ойи фазилатларидан унумли фойдаланиб қолиши лозим эканини алоҳида таъкидладилар.

Жума намози якунида муфтий Аллоҳ таолодан юрт тинчлиги, эл фаровонлигини ҳамда масжид бунёдкорлигига ҳисса қўшган юртдошларимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида, «Тепа» жомеъ масжидининг эски биноси 1992 йилда бунёд этилган бўлиб, йиллар давомида бир неча бор таъмирланган. 2021 йилга келиб, уни тўлиқ қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди. Икки йил мобайнида масжид замонавий Hi-Tech услубида бунёд этилиб, хонақоҳи ортиқча безакларсиз, киши эътиборини тортмайдиган даражада, кўркам қилиб таъмирланди. Ҳозирда 2000 дан ортиқ намозхонни сиғдира оладиган масжидда асосий хонақоҳ, таҳоратхона, кутубхона, маъмурият ва бошқа техник хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Яна бир жиҳати, бугунги давр талабидан келиб чиқиб, масжидга қуёш панеллари ўрнатилди. Бу эса масжидни беминнат электр энергия манбалари билан таъминлабгина қолмай, сув ва бинони иситиш тизимлари ҳам ушбу қайта тикланувчи энергия манбаларига уланди. Эндиликда масжид ортиқча сарф-хажатларсиз энергия манбаига эга бўлмоқда.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати











Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Энди Heineken пиво бутилкалари Евро2020 матбуот анжуманларида мусулмон футболчилар олдига қўйилмайди. Бу ҳақда УЕФА вакили маълумот берган.Ушбу қарорни Евро2020 ҳомийси давоми...

2967 14:00 / 28.06.2021
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotЎз жонига қасд қилиш ndash оғир жиноятquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. давоми...

5999 07:30 / 03.08.2018
Барча даврларда инсоният учун маънавий юксаклик рамзларидан бири бўлиб келаётган Алишер Навоий меросининг қиймати замонлар оша ортиб, сайқалланиб бормоқда. давоми...

1341 18:17 / 10.02.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан хатми Қуръон тадбирларининг савиясини ошириш бўйича тизимли давоми...

1687 20:56 / 12.02.2025