Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (219-дарс) Сўраганингда Аллоҳдан сўра

19:00 / 25.02.2023 3765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

852. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида   турган эдим. Шунда у зот айтдилар: «Эй бола, сенга ушбу калималарни ўргатаман: Сен Аллоҳни муҳофаза қил, У сени муҳофаза қилади. Сен Аллоҳни муҳофаза қил, Уни қаршингда топасан. Сўраганингда Аллоҳдан сўра. Ёрдам талаб қилганингда Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Билки, агар умматнинг ҳаммаси жамъ бўлиб, сенга бирор наф беришмоқчи бўлса, Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа нарсада ёрдам бера олишмайди. Агар сенга бирор зарар етказиш учун жамъ бўлишса, Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа нарсада зарар етказа олишмайди. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуригандир».

Термизий, Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

853. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сиздан Аллоҳ номи билан паноҳ сўраса, паноҳ беринглар. Ким сиздан Аллоҳ номи билан (бирор нарса) сўраса, сўраганини беринглар. Ким сизни даъват қилса, ижобат қилинглар. Ким сизга яхшилик қилса, мукофотини беринглар. Агар уни мукофотлайдиган нарса топа олмасангиз, то «уни қилганига яраша мукофотладим» дегунингизча ҳаққига дуо қилинг», дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

 

* * *

 

854. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вафотларидан уч кун олдин қуйидагини эшитдим: «Бирортангиз, албатта, Аллоҳ азза ва жаллага яхши гумон қилмасдан ўлмасин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

855. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга гўзал хулқ билан муомала қил», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
53. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, одамларнинг энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли давоми...

7499 11:04 / 21.11.2018
. .Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини давоми...

3077 18:00 / 05.04.2020
Саҳобалар пайғамбаримизни қандай севишардиОламларга раҳмат қилиб юборилган, анбиёю мурсалинлар хотами, башариятнинг энг улуғ вакили саййидимиз Муҳаммад давоми...

5984 20:12 / 28.04.2017
313. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. давоми...

5369 14:00 / 10.01.2020