1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом тараққиёт банки мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратмоқда

14:04 / 23.02.2023 1549 pdf Ўқиш режими + -

Ислом тараққиёт банки томонидан мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратилиши рeжалаштирилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом тараққиёт банкининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шўбаси раҳбари Муҳаммад Мирзаи Каҳаги, Таълим учун глобал ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий раҳбари Лина Бенете ҳамда ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде билан учрашди. Музокаралар натижасига кўра, таъмирталаб мактабларда таъмир ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спорт заллар қуришга маблағ ажратиладиган бўлди.


Қайд этилишича, ҳозирги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 10 минг 104 та мактаб 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлса-да, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда. Таъмирталаб мактаблар сони 1 минг 250 тани ташкил этади.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони 2021 йил ҳаж учун 60 минг кишига квота очилганини эълон қилди. Бу ҳақда га таяниб, vakillik.uz телеграм канали хабар беради.Бироқ ушбу квота қайси давоми...

2157 11:29 / 28.05.2021
.Меҳр2, махсус операцияси вакилининг далолат беришича 64 нафар болани Ўзбекистонга қайтариш бўйича операция 6 ой аввал бошланган. Бу ҳақда uza.uz манбаси хабар беради. давоми...

2930 09:10 / 11.10.2019
Эртага, 21 июль куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон давоми...

1870 18:31 / 20.07.2023
Туркия Диний ишлари бошқармаси Қуръон тадқиқотлари ва қироати қўмитаси раҳбари Ҳофиз Усмон Шоҳиннинг маълум қилишича, шу кунларда Диний бошқарма томонидан давоми...

2507 08:30 / 09.01.2019