1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Муҳаббатингиз қалбингизда қолиб кетмасин

11:00 / 23.02.2023 3207 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рофиъий айтади:
«Фақиҳ Аби Робиъанинг хотини вафот қилгач, уни дафн қилди. Қўлларини тупроқдан тозалади. Сўнгра уйига қайтиб келиб атрофга боқиб: «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ, иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун», деди. Сўнгра йиғлаб юбориб ўзига-ўзи деди:
«Энди ҳовли ҳам ўлди эй Аби Робиъа!».


Хонадон унинг ичида яшайдиган аёлнинг руҳи ила тирик туради. Туйғуларингизни жуфти ҳалолингиздан яширманг. Ҳисларингизни уларга билдиринг. Яхши кўришингизни вақти-вақти билан айтиб туринг. Вафот қилгандан сўнг қабрига бир боғ гул қўйгандан тириклигида пешанасидан битта ўпган яхши!


Муҳаббатингиз қалбингизда қолиб кетмасин. Уни тилингизга чиқаринг, феълингизла кўрсатинг, муҳаббатла яшанг, бошқаларни ҳам шунга даъват қилинг!


Меҳрингизни, соғинчингизни кўрсатинг. Ўлим огоҳлантирмайди. Ярашувга шошилинг. Охирги суҳбатингиз қачон бўлишини билмайсиз!


Юмшанг, надомат қилиш кетганни ортга қайтара олмайди!


Абийд ибн Абраснинг айтгани каби бўлманг:
«Ўлганимдан сўнг йиғлашининг фойдаси йўқ, мени топа олмайсан. Тириклигимда овқат бермадинг!».


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсоннинг ўзидан унга жуфт яратиб беришидаги ҳикматни .сокинлик топишингиз учун, деб баён қилган. Эркак фақат аёлдангина сокинлик, ором, осойишталик давоми...

2953 09:00 / 14.08.2021
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимнинг учта қизи бўлса, уларнинг хархашалари, давоми...

5177 10:55 / 27.12.2019
Эридан талоқ билан ёки эри ўлиб ажралган аёл киши белгиланган идда муддати тугамасдан бошқа киши билан никоҳланиши дуруст эмас. Бирор аёлга уйланмоқчи бўлган давоми...

2874 18:27 / 01.02.2024
Оилада эрни рози қиладиган ишга эътибор бермаслик ва ҳистуйғуларини инобатга олмаслик доим муаммо сифатида қараб келинган. Мазкур муаммонинг ечими ўлароқ, давоми...

3357 17:01 / 12.03.2022