1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

18:05 / 17.02.2023 2536 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюриб, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

Зиёрат асносида Қуръони Карим тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.

- Ҳамма жойларга бориб, соҳаларга туртки бериб, муаммоларни ҳал этиб, халқни рози қилишга ҳаракат қиляпмиз, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бугун Бухорога ҳам янги марраларни белгилаш, одамларнинг бирини икки қилиш учун келдик. Ҳамма хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин.

Олимлар билан суҳбатда диний таълимни ривожлантириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлиги таъкидланди.

- Охирги йилларда ҳамма соҳалар қатори дин бўйича ҳам очиқлик, эркинлик берилди, бир нечта илмий марказлар ташкил этдик. Лекин булардан халқимизга нима манфаат бўлаяпти? Манфаат шундай бўлиши керакки, бу салоҳиятни жамиятга етказиш керак. Бухорий, Мотуридий, Марғиноний каби буюк боболаримиз меросига таянган ҳолда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарур. Бунинг учун диний таълимни амалиёт билан боғлаш, илмий марказларимизни дунёда етакчиларга айлантириш керак, - деди давлатимиз раҳбари.








Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларига кириш тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар мандат натижаларини ўзлари давоми...

1838 18:39 / 31.08.2023
Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръони Карим оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан давоми...

1519 20:20 / 01.11.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиа бошчилигидаги делегацияни давоми...

2951 19:13 / 29.09.2022
Араб ва инглиз тилларидан тингловчилар ўртасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишлаб ўтказилган Олимпиада 2022 давоми...

2415 18:11 / 16.05.2022