1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Cуннатнинг ҳикмати

05:00 / 09.03.2017 4129 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўрди. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин садақа қилади. Бир неча кун ўтгач чақалоқни шифокор кўригига олиб боради. Чақалоқни кўрикдан ўтказган шифокор ажабланган оҳангда, “Фарзандингизнинг сочини сизлар олдингизми ёки ўзи шундай туғилганмиди?” деб сўрайди. Чақалоқнинг онаси “Сочини ўзимиз олдик”, деб жавоб беради.

Шифокор ажабланиш сабабини тушунтириб, “Агар янги туғилган чақалоқнинг сочлари 40 кун ичида олинса, унинг кўриш қобилияти кучаяди, сочлари мустаҳкамланади, фаҳм-идроки очилади. Олимларимиз буни яна бошқа жуда кўп фойдалари бор эканини 50 кун олдин аниқлашди. Айниқса, бу амалиёт еттинчи куни қилинса, сифатлар янада кўпаяр экан, дейди. Кашфиёт 50 кун олдин маълум бўлган бўлса, сизлар буни қаердан билганигизга ҳайронман”, дебди шифокор. Чақалоқнинг онаси, “Биз буларни пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаламдан билдик”, деб жавоб қилибди. Шифокор ким ҳақида гап бораётганини англамай ва уни тирик одам дея ўйлаб, “Сизнинг пайғамбарингизга ахборот қанчалик тез етиб келади”, деб сўрабди. Она эса, “У зот 1400 йил олдин яшаган ва у ҳозир биз билан эмас”, дея жавоб қайтарибди. Шифокор эса, тамоман ҳайрат уммонига ғарқ бўлибди. (islam-today.ru сайтидан таржима)


Шариат таълимотларига мувофиқ туғилишнинг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади.


“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади”, - дедилар”. Абу Довуд ривояти ва лафзи. Бу ҳадисни Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Аҳмад, Ҳокимлар ҳам ривоят қилишган. Термизий ҳасан саҳиҳ деган.


Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан учун бир қўй (сўйиб) ақиқа қилдилар ва: “Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи оғирлигида кўмиш садақа қилгин”, дедилар. Уни тортган эди вазни бир ёки ундан камроқ дирҳам чиқди”. Термизий ривоят қилган ва: “Ҳадис ҳасан ғарибдир”, деган.


Ақиқа ҳақида батафсил маълумот истаганлар, Фиқҳ.Уз сайтидаги “Ақиқанинг ҳақиқати”, деб номланган рисолага мурожаат қилишлари мумкин.

Абу Муслим тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда ўзларини .маданиятли, дейдиган ўлкалардаги мусулмон бўлмаганлар Қуръони Каримни Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсий сўзлари дейишади ва бу гапларига давоми...

4673 05:00 / 06.03.2017
...Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрўэътиборнинг, оилалар, молмулк ва пулнинг давоми...

4226 05:00 / 07.03.2017
.Ахир, Биз сизларни бир ҳақир су в дан яратмадикми Сўнг у сувнутфани пухта қароргоҳда она қорнида барқарор қилиб қўймадикми Маълум муддатгача яъни ой куни етиб давоми...

3926 05:00 / 09.03.2017
Бошқа соҳалар қатори тиб соҳасида ҳам Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари мусулмонлар онгида улкан бурилиш давоми...

4897 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021