Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (215-дарс) Қиёматнинг қачон бўлишини фақат Аллоҳ билади

19:00 / 13.02.2023 1937 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Бу улкан ҳақиқат Қуръони Каримда кўп марта таъкидланган.

Жумладан, Аллоҳ таоло Аъроф сурасида:

 

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ

 

«Сендан Соат ҳақида, унинг қачон собит бўлишини сўрарлар. «Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина ўз вақтида зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўладир. Сизларга фақат тўсатдан келадир», деб айт. Худди сен ундан хабардордек, сендан сўрарлар. «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар»,  деб айт», деган (187-оят).

Ўлимни, охират кунини, ул кун ҳар бир одам бу дунёдаги қилмишлари юзасидан сўроқ-савол қилинишини ўйлаш ҳар қандай шаккок, кофирни ҳам ўйлантириб қўяди. Шундай лаҳзаларда улар охират ҳақида савол бера бошлайдилар. Баъзи ҳолларда қиёмат бўлишига шак келтирганларидан, ўз фикрларини тасдиқлаш, қиёмат бўлади, деган ақийдадагиларни ожиз қолдириш учун сўрайдилар. Баъзи вақтларда синаш учун сўрайдилар ва ҳоказо.

Қурайш мушриклари ҳам вақти-вақти билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёмат ҳақида, айниқса, унинг қачон собит бўлиши ва келиши ҳақида сўрар эдилар.

«Сендан Соат ҳақида, унинг қачон собит бўлишини сўрарлар».

Яъни «Бўладиган бўлса, қачон бўлишини айтиб бер», деб даъво қилардилар. Бу саволдан қачон бўлишини айтиб бера олмасанг, қандай Пайғамбарсан, шуни ҳам билмайсанми, деган ғаразгўйликнинг ҳиди келади.

Аслида қиёмат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билиши мумкин бўлмаган ҳодисадир. Унинг қачон рўй беришини фақат Аллоҳнинг Ўзигина билади. Лекин мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни синаш, ул зотни хижолат қилиш учун «Қиёмат қачон бўлади?» деб сўроқ қиладилар. Агар ҳар бир сўзни Аллоҳдан қабул қилиб оладиган ҳақиқий Пайғамбар бўлмаса, бунга турли жавоблар бериш мумкин. Хусусан, пайғамбарликни даъво қилувчи табиатан телба ва бузуқлар одамлар эътиборини жалб қилиш учун уларнинг қиёматга нисбатан бўлган эҳтиросли қизиқишидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари кейинги пайтларда ошкор бўлди. «Қиёмат фалон вақтда бўлади», деб қўйиб, сўнг шарманда бўлганлари ҳам жуда кўп.

Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу саволга қандай жавоб беришни Аллоҳнинг Ўзи сўзма-сўз уқдиряпти:

«Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина ўз вақтида зоҳир қиладир», деб айт.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсондирлар, шунинг учун у зот ҳеч қачон «Ғайб илмини биламан», деб даъво қилмаганлар. Ул зот: «Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир», дейдилар, яъни қиёматнинг қачон бўлишини фақат бир Зот – Роббим билади, холос. Бошқа ҳеч ким билмайди. Мен ҳам билмайман.

«Уни фақат Ўзигина ўз вақтида зоҳир қиладир».

Қиёматни юзага келтирувчи Зот ҳам ягона Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Бошқа ҳеч ким бу ишга аралаша олмайди.

«У осмонлару ерда оғир иш бўладир».

Унинг ҳақида билганим шу: Қиёмат осмонлар ва ер қанча улкан бўлмасин, уларга ҳам оғир келадиган даражада улуғ ҳодисадир. Шунинг учун ўша кунга тайёрланиш керак.

«Сизларга фақат тўсатдан келадир».

Билмай қоласизлар. Аввал эълон қилиб, вақтини тайинлаб келмайди. У содир бўлмасдан, бир оз олдин ўзини ўнглаб, у ер-бу ерини тозалаб, ҳеч нарсани кўрмагандек мўмин-қобил бўлиб туришга имкон йўқ. Унинг келишига доим тайёр туриш керак. Унинг қачон содир бўлишини сўраб юришдан самара йўқ. Бунинг устига, бу саволга жавоб берадиган одамнинг ўзи йўқ. Мушрикларнинг саволи эса ноўрин.

«Худди сен ундан хабардордек, сендан сўрарлар».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг дахллари йўқ нарсаларни Аллоҳдан сўрамайдилар.
«Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар»,  деб айт».
Қиёматнинг қачон бўлиши ҳақидаги илм Аллоҳнинг Ўзига хос илмдир. Уни ҳеч кимга, ҳатто Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам билдирмаган. Ул зот фақат қиёматнинг қачон бўлишинигина эмас, бошқа ғайб илмларини ҳам билмайдилар. Бу билмасликлари эса айб эмас.


«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳaж, apaбчa cўз бўлиб, лyғaтдa .қacд қилмoқ, мaънocини aнглaтaди. Улaмoлap тaъpифидa эca .Ҳаж ndash мaълyм вaқтдa, мaълyм мaкoндa, мaълyм ибoдaтлapни ният билaн aдo этишдиp,.Ҳaж ибoдaти Иcлoм давоми...

3780 15:47 / 03.02.2020
Аллоҳ таоло .Бас, осмону ер Роббиси ила қасамки, албатта, у худди сиз нутқ қилаётган нарсадек ҳақдир,, деган Зорият, 23. Шарҳ Ушбу ояти каримада Аллоҳ таолонинг Ўзи давоми...

4950 23:24 / 02.12.2016
Барча пайғамбар алайҳиссаломлар тавҳидни баён қилиш учун, Аллоҳнинг фардлигини аён қилиш учун келганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг гаплари .Лаа илаҳа иллаллоҳ, давоми...

804 19:00 / 11 март
.Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, маъноларини билдиради.Шаръий истилоҳда.Закот махсус молдан, махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда давоми...

4197 16:04 / 27.01.2020
Аудиолар

120127 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41792 14:35 / 11.08.2021