1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Эрлар ва хотинлар...

10:42 / 08.02.2023 3304 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хотиннинг жиҳоди – эрга итоат этмоқдир.
Алий ибн Абу Толиб

Хотинининг нафсоний орзуларига бўйсунган ҳар бир эркакни Аллоҳ жаҳаннам оташига отмай қўймайди.

Ҳасан Басрий

Қиёмат куни хотиндан сўраладиган биринчи нарса намоз, сўнг эрининг ҳақи.
Каъбул Ахбор

Ақлли аёл эрининг камчиликларига бир кўзини ёпади ва иккинчи кўзи билан унга қараб яшайди.

Араб ҳикмати

Дунёнинг роҳати ҳақиқий дўст, меҳрибон хотин, қобил фарзанд ва саломатликдадир. Негаки, фақат шуларгина кишига хотиржамлик келтира олади.

Суқрот

Ақлли аёл эркак учун муаммо эмас, аксинча муаммонинг ечимидир.

Габор

Хотиннинг хўрлашига йўл қўйган эркак – эркак ҳам эмас, аёл ҳам эмас, демак, шунчаки ҳеч нима!

Наполеон

Аёлнинг чинакам гўзаллиги – унинг феъл-атвори мулойимлигида, аёлнинг жозибадорлиги эса сўзларининг майинлигида.
Ахикар

«Ҳилол» журналининг 10(43) сонидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Талоқнинг ҳасани ndash яхшиси сунний ҳам дейилади духул қилинмаган аёлни, ҳайзида бўлса ҳам, бир талоқ қўйиш духул қилинган аёлни, у ҳайз кўрадиган бўлса, уч талоқни давоми...

3753 11:00 / 28.02.2023
Ушбу турдаги ҳақлар эрга ҳам, хотинга ҳам бир тарафдан ҳақ бўлса, иккинчи тарафдан мажбурият ҳисобланадиган нарсалардир. Икки тараф ҳам мазкур ҳақдан баҳраманд давоми...

4154 17:30 / 12.05.2019
Ёш болани қарамоғига олиш уни зарарли нарсалардан муҳофаза қилиш, уни тозалаб, едирибичириб, кийинтириб, роҳати учун керакли нарсалар ила таъминлаб, тарбиялашдан давоми...

3049 19:04 / 31.01.2020
.Маҳр, ақди никоҳ ёки эрхотинлик қилиш баробарида аёл ҳақдор бўладиган нарсанинг исмидир. Маҳр турли номлар билан номланади. Қуръони каримда унга нисбатан давоми...

15996 08:10 / 07 февраль
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021