1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳамдардлик изҳор этамиз

11:53 / 07.02.2023 2184 pdf Ўқиш режими + -

Бутун дунёни ларзага солган Туркия ва бошқа ҳудудларда бўлиб ўтган қаттиқ ер силкинишлари кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Айни вақтда ушбу ҳудудларда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Туркия ва бошқа минтақаларда бўлиб ўтган қаттиқ зилзила муносабати билан қардошларимиз ва диндошларимизга чуқур ва самимий ҳамдардлик изҳор этамиз.

Зилзила оқибатида вафот этганларни Аллоҳ таоло мағфиратига олсин, шаҳидлар қаторида қилсин, мусибатзадаларга сабр ва енгиллик берсин. Ярадорлар ва беморларга Аллоҳ таолодан комил шифо сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

Биламизки, Қуръони Каримда «Залзала» номи билан аталган Аллоҳ таолонинг муборак Каломи бор. Ушбу сурада Қиёмат қоим бўлгандаги улкан зилзила ҳақида сўз юритилади.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Изаа зулзилат» сураси Қуръоннинг ярмига тенг келади», – деганлар.

Аллоҳ таоло: 

 

ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ

 

«Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса... Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса... Ва инсон: «Унга нима бўлди?!» – деса... Ўша Кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборгани учундир. Ўша Кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан алоҳида алоҳида бўлиб қўзғалурлар. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир» (Залзала сураси, 1-2-3-4-5-6-7-8-оятлар) деб марҳамат қилган. 

Қиёмат қоим бўлганда, ер бутунлайича қаттиқ зилзилага тушади. Ҳозиргига ўхшаб, унинг баъзи бир нуқтаси сал-пал силкиниб қўймайди. Балки ер ўзининг бутун вужуди билан, ҳеч бир нуқтаси ҳам қолмай, ниҳоятда шиддатли зилзилага тушади. Ана ўша ернинг ўзига хос зилзилага тушгани бўлади. 

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўша кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир» оятини қироат қилдилар ва:

– Унинг хабари нималигини билмайсизларми? – дедилар.

– Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ, – дейишди.

– Албатта, унинг хабари ҳар бир банда ва чўрига ўз устида нима қилгани ҳақида гувоҳлик беришидир. «У фалон куни фалон-фалон ишни қилди», деб айтадир. Бас, ана шулар унинг хабарларидир, – дедилар у зот.

Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда эса: «Ердан ҳушёр бўлинглар. Зотан, у онангиздир. Албатта, унинг устида қайси бир яхши ёки ёмон амал қилувчи бўлса, у, албатта, унинг хабарини берувчидир», – дейилган.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қиладилар:

«Соъсоъа ибн Муовия исмли одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда, ул ҳазратлари унга: «Фаман яъмал мисқола зарротин хойрон яроҳ, ва ман яъмал мисқола зарротин шарран яроҳ»ни ўқиб берганларида, у: «Бундан бошқа нарсани эшитмасам ҳам, менга шунинг ўзи етарли», – деган экан.

2023 йил 6 февраль куни кучли зилзила муносабати билан Туркияда етти кунлик мотам эълон қилинди.

Аллоҳ таоло барчаларимизни офиятда қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БААнинг Шаржа шаҳрининг Калбаа жамоат кутубхонасида 40 та Қуръон қўлёзмаси намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Al Ruye янгиликлар сайти хабар беради. Ушбу кўргазма давоми...

1665 10:00 / 24.04.2021
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.Давлатимиз раҳбари ушбу марказда яратилган давоми...

3011 14:04 / 11.01.2019
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши давоми...

1232 17:28 / 28.11.2023
Бисмиллааҳир роҳманир роҳийм.hellipЯхшиликларга шошилинг, Моида сураси, 48оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва давоми...

4190 13:46 / 15.02.2019
Аудиолар

211071 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130332 14:35 / 11.08.2021