1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Машаққат пайтидаги саховат

14:00 / 28.01.2023 2089 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон розияллоҳу анҳунинг саховатли, мурувватли инсон эканликларини таъкидлайдиган ҳолатлардан бири Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида бўлган воқеадир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар “Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг даврларида ёғингарчилик бўлмай, қаҳатчилик келди. Одамлар Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларига тўпланиб, “Ёғингарчилик бўлмади, ердан нарса унмади, одамлар ниҳоятда машаққат ичида қолдилар” дейишди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Тарқалинглар, сабр қилинглар! Карийм Аллоҳ кеч кирмасидан сизларнинг машаққатингизни аритади” дедилар.
Кўп ўтмай, Усмон розияллоҳу анҳунинг карвони Шомдан етиб келди. Буғдой ёки таом ортилган юзта туя кириб келди. Одамлар Усмон розияллоҳу анҳунинг эшиклари олдида тўпланиб, эшикни тақиллатдилар. Усмон розияллоҳу анҳу бир неча кишилар билан уй ичидан чиқдилар ва “Нима истайсизлар?” дедилар. Келганлар “Қаҳатчилик юз берди. Ёмғир ёғмайди, ердан гиёҳ унмайди. Инсонлар жуда қийин аҳволда қолдилар. Бизга маълум бўлишича, сизда озиқ-овқат бор экан. Ўшани бизга сотсангиз, мусулмонларнинг фақирларига (сотиб), ёрдам қилардик” дейишди. Шунда Усмон розияллоҳу анҳу “Бажонидил, қани, уйга киринглар, маҳсулотни сотиб олинглар” дедилар. Савдогарлар Усмон розияллоҳу анҳунинг уйларига кириб, озиқ-овқат борлигини кўришди. Усмон розияллоҳу анҳу улардан “Савдогарлар! Шомдан сотиб олган нарсаларимга қанча фойда бермоқчисизлар?” деб сўрадилар. Улар “Ўнга ўн икки” дейишди. (яъни ўн дирҳамга олган нарсангизни ўн икки дирҳамга сотиб оламиз дейишди). Усмон розияллоҳу анҳу “Бундан кўпроқ берадиган бор” дедилар. Савдогарлар “Ўнга ўн беш” дедилар. Усмон розияллоҳу анҳу “Бундан кўпроқ берадиган бор” дедилар. Савдогарлар “Эй Абу Амр, Мадинада биздан бошқа савдогар йўқ. Бундан кўпроқ берадиган ким?” деб сўрашди. Шунда Усмон розияллоҳу анҳу “Аллоҳ таоло ҳар бир дирҳам учун ўн беришни ваъда қилди. Сизлар бундан ҳам ошира оласизми?” дедилар. Улар “Йўқ” дейишди. Шунда Усмон розияллоҳу анҳу “Аллоҳни гувоҳ қилиб айтаманки, ушбу озиқ-овқат мусулмонларнинг фақирларига садақадир” дедилар”.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу воқеага изоҳ сифатида шундай деганлар “Кечқурун тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қора йўлли улов устида кетяптилар. Устларида нурдан бўлган либос, оёқларида нурдан бўлган шиппак, қўлларида нурдан бўлган қамиш (қамчи) бор бўлиб, тезлаб бораётган эдилар. “Аллоҳнинг Расули! Сизни, сўзингизни жуда соғинганман. Қаерга кетяпсиз?” дедим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳой, Ибн Аббос, Усмон садақа қилди. Аллоҳ ўша садақани ундан (Усмондан) қабул қилиб, уни жаннатдаги бир ҳурга уйлантирди. Ўша тўйга чақирилганмиз” дедилар”.
Усмон розияллоҳу анҳунинг қўли очиқликлари, саховатлари, Аллоҳнинг розилигини, мусулмон биродарларининг ҳожатини раво қилишни дунё бойлигидан устун қўйишлари ана шу даражада эди. Биз ҳам ён атрофимиздаги диндош биродарларимизга ёрдам қўлини чўзсак, иншаа Аллоҳ, бунинг мукофотини дунёда ҳам, охиратда ҳам кўрамиз. Айниқса, бу каби садақани коронавирус сабабли карантин эълон қилинган, кўпчилик беморлик, карантин сабабли меҳнат қила олмаётган, рўзғор тебратишга қийналаётган лаҳзаларда қилсак, савоби янада кўпроқ бўлади.
Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан, жумладан, ҳазрати Усмондан рози бўлсин! Барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!


Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта Аллоҳ таоло тақводор бандага шундай фаросат ато этадики, у билан одамлар орасида бўлсин, ёлғиз бўлсин, бир кишига қараб уни ёлғончи ёки ростгўй эканини, давоми...

7447 09:00 / 24.08.2021
Инсоннинг умри ва вақти Қиёмат куни биринчи бўлиб сўраладиган ва ҳисобкитоб қилинадиган нарсадир. Умр ва вақт инсонга бекорга бериб қўйилмаган, балки улардан давоми...

2565 09:00 / 15.12.2021
Мўмин учун энг катта неъматлардан бири унинг вақти, умридир. Агар олдига аниқ, қатъий мақсад қўймаса, ҳаётда ўз ўрнини топа олмайди. Мўмин киши кунлик, ҳафталик, давоми...

1844 12:17 / 27 март
Аллоҳ таоло жин ва инсонларни яратишдаги мақсадни баён этиб, шундай марҳамат қилади.Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим, Зарийат сураси, давоми...

6425 18:08 / 01.07.2017
Аудиолар

211042 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130302 14:35 / 11.08.2021