1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Абу Сахий» жомеъ масжидига янги имом-хатиб тайинланди

14:30 / 20.01.2023 3068 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 20 январь куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Абу Сахий” жомеъ масжиди янги имом-хатиб намозхонларга таништирилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов Тошкент шаҳридаги “Бўта бува” жомеъ масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов “Абу Сахий” жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланганини маълум қилди. 

 Жалолиддин домла Ҳамроқулов Зиёвуддин домлага келгуси фаолиятларида куч-ғайрат ва катта муваффақиятлар тилади.

Масжид жамоаси томонидан янги имом-хатиб илиқ кутиб олинди.

Маълумот ўрнида, Зиёвуддин домла Мирсодиқов кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб боради. У Тошкент вилоятидаги “Турсунмат қори”, “Эски Тошкент”, Андижон вилоятидаги “Жиддаи Муборак”, Тошкент шаҳридаги "Юнусобод-Оқ тепа" каби жомеъ масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. Шунингдек, “Саййид Муҳйиддин Махдум” ва “Кўкалдош” мадрасалари мудири вазифаларида меҳнат қилган. Айни пайтда Зиёвуддин домла Мирсодиқов “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси вазифасини бажарувчиси бўлиб ҳам фаолият юритмоқда. 

“Абу Сахий” жомеъ масжидининг аввалги имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи ва “Минор” жомеъ масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Тошкент шаҳридаги .Шайх Зайниддин, жомеъ масжидининг мажлислар залида .Йил имомиndash2023, кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент давоми...

1757 21:24 / 13.09.2023
Буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби, Шарқ Уйғониш даврининг ёрқин намояндаси Мир Алишер Навоийнинг порлоқ номи ва бебаҳо мероси халқимиз тарихида, миллий давоми...

1327 21:20 / 09.02.2025
2022 йил Ирландиянинг Галуэй шаҳрида янги туғилган чақалоқлар орасида энг машҳур исм Муҳаммад бўлди. Бу ҳақда islamportal.ru манбаси хабар берди. Авваллари ушбу шаҳарда давоми...

2351 14:31 / 09.03.2023
Яқиндагина .Hilol, журналининг навбатдаги ҳаж ибодатига бағишланган махсус тўртинчи сони сиз ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди. Уни ўқиган киши бир олам билим давоми...

2520 15:30 / 01.08.2019