1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (214-дарс) Қазои ҳожат одоблари

19:00 / 18.01.2023 1206 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَلِأَبِي دَاوُدَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إذَا أَرَادَ الْبَرَازَ انْطَلَقَ حَتَّى لَا يَرَاهُ أَحَدٌ.

Абу Довуд қилган ривоятда: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки «ташқарига» чиқишни хоҳласалар, то биров кўрмайдиган бўлгунча кетар эдилар», дейилган.

Демак, қазои ҳожат қилаётган киши бировга кўринмаслиги керак. Уламоларимиз унга овоз ва ҳидни ҳам қўшганлар. Яъни, қазои ҳожат қилаётган одамдан чиққан овозни ҳеч ким эшитмаслиги, ҳиди димоғига кирмаслиги керак.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ جَعْفَرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَرْدَفَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ يَوْمٍ خَلْفَهُ فَأَسَرَّ إِلَيَّ حَدِيثًا لَا أُحَدِّثُ بِهِ أَحَدًا مِنَ النَّاسِ، وَكَانَ أَحَبَّ مَا اسْتَتَرَ بِهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِحَاجَتِهِ هَدَفٌ أَوْ حَائِشُ نَخْلٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени ортларига мингаштириб олиб, бир сир гапни айтдилар. Уни одамлардан ҳеч кимга айтмайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қазои ҳожатда тўсиқ қилиш учун энг яхши кўрадиган нарсалари дўнглик ёки хурмо боғи девори эди»

Муслим ривоят қилган.

Аввало ҳадиснинг ровийси Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик:

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ал-Қураший, оналари Асмо бинти Умайс. Оталари ва оналари Ҳабашистонга ҳижрат қилганларида Ҳабашистон ерида биринчи Исломда туғилган бола Абдуллоҳ ибн Жаъфар бўлдилар.

Мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилганларида Абдуллоҳ ҳам оталари билан ҳижрат қилдилар. Бу зот Али билан Муовия ўрталарида бўлган Сиффийн жангида Ҳазрати Али аскарлари устидан бошлиқ бўлдилар. Абдуллоҳ ибн Жаъфар ҳалим ва сахий зотлардан бўлганлари учун «сахийлар денгизи» деган ном олган эдилар.

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилдилар. Оналари Асмо ва амакилари Али ибн Абу Толиблардан ҳам ривоят қилдилар.

Бу зотдан Исмоил, Исҳоқ, Муовия, Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн, Қосим ибн Муҳаммад, Урва ибн Зубайр ва бошқалар ривоят қилганлар. Бу киши ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар ҳижратнинг 80-санасида (милодий 700 йил) 92 ёшларида Мадинада вафот этдилар. Жаноза намозини Мадина амири Молик ибн Марвон ўқидилар.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳунинг бу ривоятлари икки қисмга бўлинади.

Биринчи қисмида бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини ўз орқаларига мингаштириб олиб, бир сир айтганлари ва у гапни ҳеч кимга айтмасликлари баён қилинди. Бу билан Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу ўзларини Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга маҳбуб киши эканликларини билдирганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловларида, у кишининг ортларида мингашиб юриш катта бахт. Бунинг устига, ҳеч кимга айтма, деб сир айтишлари ҳам катта гап. Эҳтимол, ўша гап Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳунинг ўзларига тегишли бўлса керак, уни ҳеч кимга айтмаганлар.

Пайғамбаримиз одатда кўпроқ баланд дўнглик ёки хурмо боғи девори панасига ўтиб, қазои ҳожат қилар эканлар. Бу ҳам қазои ҳожат одобларидандир. Унга мусулмонлар ҳам доимо риоя қилиб келганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мухтасар қилиш рағбати ила барча такрор ривоятлар шарҳига фиқҳий ҳукмларни ўзида жамлаган бир ривоятни олиш билан кифояландим. Шунингдек, санаддан ҳадиснинг давоми...

3879 17:36 / 20.06.2019
. . 214. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта давоми...

1980 19:00 / 08.03.2023
Аллоҳ таоло.Сен .Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ сўрайман Роббим Сендан уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман,, деб айт,, деган давоми...

5320 19:06 / 12.03.2018
. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4069 14:20 / 21.04.2021