1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Нафсимда, аҳлимда ва молимда Сенинг исминг билан бошлайман

18:44 / 10.01.2023 2085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши бало офатлар етаётганидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар тонг оттирсанг: 

بِاسْمِ اللهِ عَلَى نَفْسِي وَأَهْلِي وَمَالِي

«Бисмиллаҳи ъала нафсий ва аҳлий ва малий», деб айт, шунда сенга бирор нарса етмайди», дея насиҳат қилдилар. Ҳалиги киши шу дуони ўқиган эди, ундан офатлар кўтарилди».
Маъноси: Нафсимда, аҳлимда ва молимда Сенинг исминг билан бошлайман.


Ибн Сунний заиф иснод ила ривоят қилганлар.

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

1604 06:19 / 20.11.2025
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки давоми...

1084 11:59 / 09.11.2025
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳй қилинган эдик. Бизга бадавийлардан бир давоми...

4699 09:01 / 15.04.2022
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқса . .Алҳамду давоми...

3067 14:06 / 25.01.2023