1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (еттинчи мақола)

09:23 / 09.01.2023 1927 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

7-савол: «Нима учун Қуръони Карим муслима аёлнинг ғайридинга никоҳланишини ҳаром қилди?»


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

Баъзилар шундай савол беради: «Нима учун Қуръони Карим мусулмон эркакка аҳли китоб аёлни никоҳига олишга рухсат берди-ю, муслима аёлнинг ғайридинга никоҳланишини ҳаром қилди?»

Қуръони Карим мусулмон эркакка аҳли китоб аёлни никоҳига олишга рухсат беришининг сабаби шуки, мусулмон эркак Мусо алайҳиссаломга ва у зотга нозил қилинган асл Тавротга, Ийсо алайҳиссаломга ва у зотга нозил қилинган асл Инжилга иймон келтиргандир. Аммо насроний ва яҳудий кимса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотга нозил қилинган Қуръони Каримга иймон келтирмаган.

Мусулмон эркакнинг аҳли китоб аёлга уйланиши бу — эркак ўзи ҳурмат қиладиган дин вакиласига уйланиши демакдир. Чунки, Ислом дини эркакка аҳли китобларнинг динини ҳурмат қилишга буюрган. Ва уларни Исломга мажбурлашдан қайтарган. Аҳли китоб аёлнинг ибодат қилиши учун шароит ҳозирлаб бериш ҳам унга уйланган мусулмон эркакнинг вазифаси ҳисобланади. Аксинча, муслима аёл яҳудий ёки насроний эркакка турмушга чиқадиган бўлса, аёлда хотиржамлик бўлмайди, унинг эътиқодига, хавфсизлигига хатар бўлади. Сабаби, унинг аҳли китоб бўлган эри Қуръонга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирмагани учун муслима аёлини ўзининг динига, яшаш турмуш-тарзига тортиши, ақийдасига футур етказиши, иймонининг заифлашишига сабаб бўлиши, ибодатига қарши чиқиб, намоз ўқитмай қўйиши, рўза тутишга тўсқинлик қилиши мумкин.

Ислом дини мусулмон эркакка аҳли китоб бўлмаган бошқа дин вакиласига, масалан, буддизм, ҳиндуизм, бутпарастлик, оташпарастлик каби диндаги аёлга уйланишни ҳаром қилган. Бунинг сабаби ҳам юқоридаги ҳикматга кўрадир, яъни ўша мушрика аёл мусулмон эрини ўзининг динига, яшаш турмуш-тарзига тортиши, ақидасига футур етказиши, иймонининг заифлашишига сабаб бўлиши, ибодатига қарши чиқиб, намоз ўқитмай қўйиши, рўза тутишга тўсқинлик қилиши мумкин.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида:

 

"ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ"

 

«Мушрикаларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гар у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга келмагунларича, уларга никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан, гар у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир. Анавилар ўт-оловга чақирарлар. Аллоҳ эса Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақирар ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қиладир. Шоядки, эслатма олсалар» (Бақара сураси, 221-оят) деб марҳамат қилган.

Агар муслима аёл бошқа дин вакили бўлган эркакка турмушга чиқадиган бўлса, эркак аёлини оловга, иймонсизликка, Исломдан бошқа динга, залолатнинг турли кўринишларига чақириши, тортиши мумкин.

Аллоҳ асрасин!

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда бу ҳақда:

 

 

"ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ"

 

 

«Бас, мўминаликларини билсангиз, уларни кофирларга қайтариб юборманг. Бу(аёл)лар уларга ҳалол эмас ва улар ҳам буларга ҳалол бўлмаслар» (Мумтаҳана сураси, 10-оят) деб марҳамат қилган.

Бу оятда муслиманинг мусулмон бўлмаган эркакка турмушга чиқиши ҳалол эмаслиги, балки ҳаромлиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда. 

Агар бошқа дин вакили келиб, муслима қизга уйланмоқчи бўлса, унинг яқинлари ўша шахсга: «Агар Ислом динини қабул қилсанг, марҳамат, никоҳланишинг мумкин» десалар, у одам ушбу таклифни қабул қилиб: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳу» деб, Ислом динига кирса, унинг муслима қизга уйланишида ҳеч қандай муаммо йўқ. 

Чунки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Мусо ва Ийсо алайҳимассалом ва барча пайғамбарларнинг ҳақ пайғамбар эканликларига иймон келтирган киши мусулмон ҳисобланади. Сабаби, Ислом дини ҳар бир мусулмонга барча анбиё (Набийлар) ва мурсаллар (Расуллар)га иймон келтиришни фарз қилиб, уларнинг ораларини ажратмасликни буюрган. Гарчи Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни энг юқори даражага кўтарган ва у зотни барча пайғамбарларнинг амири қилган бўлса-да, У Зот бизга пайғамбарларнинг ораларини ажратмасликка буюрган.

Ислом дини муслима аёлнинг бошқа дин вакилига турмушга чиқиш-чиқмаслиги ҳамда мусулмон эркакнинг бошқа дин вакиласига уйланиш-уйланмаслиги масаласини мана шу тарзда баён қилган.

Юқоридаги маълумотлардан, Ислом дини ақийдани ҳурмат қилиш таълимотини бутун дунёга ёйганини билиб оламиз. 

Аллоҳ таолодан сизу бизга Қуръони Каримни фаҳмлатиб, Ўзининг Каломи ила барчамизга манфаат беришини сўраймиз.

Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн.


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аёлларнинг юзларини ёпиб юришлари Имоми Аъзам мазҳабида йўқ, балки Моликия мазҳабида бор дейишди. Айтингчи, аёл киши кўчакуйда юзини ёпиб юрса мазҳабдан чиқадими давоми...

3323 14:56 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Мен намоз ўқийман. Аммо мен шароб ишлаб чиқаришда ишлайман. Лекин истемол қилмайман. Мени намозим қабул бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати давоми...

1979 12:35 / 11.06.2019
Ассалому алайкум Эрдан чиққан аёлнинг ота уйидаги ҳаққи қанча Мен 6 дан 1 деб эшиттим шу тўғримиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Эрдан чиққан давоми...

2616 06:10 / 05.10.2018
Савол Бир дўстимнинг онаси сиздан сўраб беришимни илтимос қилган эдилар. Улар бу йил Рамазон рўзасини Тошкентда бошлаб, охирини умра сафарида Саудия Арабистонида давоми...

4186 18:02 / 18.06.2017