1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Лойдан яралган одамзод

05:00 / 09.03.2017 8997 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон танаси... Барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик асбоблар ёрдамида ўрганаётган олимлар ақл бовар қилмайдиган кашфиётларга дуч келмоқдалар. Инсон танасидаги тўқималарнинг тузилиши шулар жумласидандир.

Инсон организмидаги тўқималарда 26 хил кимёвий элемент мавжуд. Улардан олтитаси эса бошқаларига нисбатан жуда кўп миқдорда учрайди. Булар - углерод, водород, кислород, азот, фосфор ва олтингугурт моддаларидир. Инсон танасидаги тўқималарнинг 95 фоизини ана шу олти элемент ташкил қилади. Бу эса жуда муҳим бир ҳақиқатни - инсоннинг лойдан яратилганлигини тасдиқлайди.

Модомики, инсон танасидаги тўқималарни ташкил қилувчи барча асосий, неорганик кимёвий элементлар тупроқ таркибида, эркин ҳолатда ёки бирикмалар кўринишида учрайди.

Аллоҳ Таоло биринчи одамзодни - ҳазрати Одам Атони (алайҳиссалом) лойдан ясаган: унга шакл бериб, жон ато этган. Бу мўъжиза қуръони Каримда шундай баён қилинган: "Эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга деган эди: "Албатта мен лойдан бир одам Яратгувчидирман. Бас, қачон уни тиклаб, унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргизганимдан сўнг унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар!" Сод сураси, 71-72-оятлар

Бошқа бир оятда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади: (қасамки), Биз инсонни (яъни, ҳазрати Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик. Мўъминун сураси, 12-оят


Фан эркин ҳолатдаги лой ҳам, инсон организмининг тўқималари ҳам айнан бир хил элементлардан ташкил топганлигини аниқлади. Замонавий фан томонидан аниқланган бу далиллар ўн тўрт аср аввал Каломуллоҳда нозил қилинган оятларнинг ҳақ эканлигини яна бир карра тасдиқлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Коинотни амалий ўрганиш ва унга парвоз қилишга илк уринишлар 1957 йил 4 октябрда Совет Иттифоқида Ернинг сунъий йўлдоши учирилгандан сўнг шиддат билан ривожланиб давоми...

7897 05:00 / 09.03.2017
Зайд ибн Холид р.а. ривоят қилади Набий с.а.в. Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдимrdquo. давоми...

4111 05:00 / 07.03.2017
Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

5954 05:00 / 09.03.2017
Қуръоннинг келажак ҳақидаги берган хабарларидан бири Рум сурасининг аввалги оятларидан жой олганди. Бу оятларда Византия Рум Империясининг оғир мағлубиятга давоми...

5776 05:00 / 09.03.2017