1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?

16:00 / 10.12.2022 2057 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. 
Ҳар намоз вақтида жорияси уни огоҳлантириб қўяр эди. Хуфтоннинг вақти ҳам ўтиб кетаётганда мазкур жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлаган эди, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди ва: «Бу нимаси?», деди. Шунда жория: «Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?», деди. У ҳўнграб йиғлаб юборди ва туриб намозларини ўқиди. 
Жориянинг айтган гапи унинг хаёлига ўрнашиб қолди. Ундан қутилишнинг ягона чораси қўлидаги мол-дунёсидан воз кечиш эканини англаб етди.
Сўнгра жорияларини озод қилиб, қолган мол-мулкини садақа қилиб юборди. Ўзи эса баққолчилик билан тирикчилик қила бошлади. 
Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг ҳузурига кирганларида уни тагида тўшаксиз, бошининг остида эса бир ғиштдан бошқа ҳеч нарса йўқ ҳолатда кўришди. 
Шунда Суфён унга: «Бирор бир киши Аллоҳ учун бирон нарсани тарк қилса, албатта Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқа нарсани эваз қилиб беради. Аллоҳ учун тарк қилган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди?», деб сўради.
У: «Мана шу ҳолатимга рози бўлишни (яъни, ризоликни) берди», деб жавоб берди. (Ибн Қудома. Қисосут-таибийн)


Қудратуллоҳ Сидиқметов

Муаллиф
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмайди. Бу улкан ҳақиқат Қуръони Каримда кўп марта таъкидланган. Жумладан, Аллоҳ таоло Аъроф сурасида давоми...

1865 19:03 / 18.08.2024
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Ҳаддан ташқари мутаассиб йигитлардан бири билан мунозара қилиб тургандим. Ундан Мусулмон давлатларидан биридаги тунги давоми...

4439 19:08 / 13.12.2021
Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга деди Мен бир кишининг олдидан келяпман, у одамларга Қуръонни ёддан айтиб туриб ёздиряпти Умар розияллоҳу анҳу ғазабга давоми...

1237 13:46 / 24 ноябрь
Мен ушбу мавъизани икки нарсага бағишлашни хоҳлайман. Шулардан бири ndash дуо ҳақидаги тушунчаларимизни бироз ислоҳ қилиш, уларни асл тушунчаларга кўра давоми...

5082 17:00 / 30.12.2020