1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 1-жуз. Муқаддима

16:34 / 09.11.2022 3263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 1-жуз
«Муқаддима»

Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Муқаддима» деб номланган 1-жузи.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.

Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Муқаддима» жузи ушбу силсила ва унга асос бўлган манбалар ҳақида, силсилага оид илмий истилоҳлар, ҳадиси шарифларнинг дийнимизда тутган ўрни, ҳадис илми ва унинг тарихи, ҳадисларни ўрганиш ва уларга амал қилиш тартиб-қоидалари каби муҳим масалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ўз ичига олган бўлиб, ҳадиси шарифлар гулшанининг бўсағаси бўлажак, иншааллоҳ.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2013, 2016, 2018, 2019, 2020, 2021)
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-7035-2-0
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йилдаги 03-07/3309-рақамли тавсияси ила чоп этилган

 

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Суннат нима
Суннат тарихи
Ҳадисни текшириш
Муҳаддислар
«Улум ул-ҳадис»
Суннат ва фуқаҳолар
Муҳаддис имомлар ва фиқҳий мазҳаблар
Суннатнинг санад жиҳатидан тақсими
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмларни тўртга бўлиниши
Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган амалларнинг турлари
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмнинг даражаси
Суннат турли истилоҳларда турли маъноларни ифода қилиши
Суннат муҳаддислар истилоҳида
Суннат фуқаҳолар истилоҳида
Суннат усули фиқҳ уламолари истилоҳида
Суннат саҳобалар истилоҳида
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг иккига бўлиниши
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарлик сифатлари ила содир бўлган суннатлар
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан пайғамбарлик сифатларидан ташқари содир бўлган суннатлар
Қандоқ нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақозоси билан содир бўлган?
Пайғамбар алайҳиссаломдан иршод тариқасида содир бўлган нарсалар
Суннатдаги аҳкомларнинг умумий ва хусусийга тақсимланиши
Суннат ва ақоид масалалари
Саҳиҳ ҳадисларни ҳам танлай билиш керак
Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар
Мовароуннаҳрда ҳадис ва муҳаддислар
Китобхонга эслатма
Ҳадис ўрганувчилар одоблари
Имом Бухорий
Имом Муслим
Имом Абу Довуд
Имом Термизий
Имом Насаий
Имом Ибн Можа
Молик ибн Анас
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
Имом Доримий
Имом Ҳоким
Имом Шофеъий

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
quotОдоблар хазийнасиquot китобининг 2жузи қайта нашр этилди.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Одоблар хазийнаси, деб номланган давоми...

3394 05:00 / 02.02.2015
quotҲадис ва ҳаётquot туркумининг 10жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Ҳаж, деб давоми...

2950 05:00 / 02.02.2015
Зикр аҳлидан сўранг 106сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 106сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3408 05:00 / 02.02.2015
.Ҳилол, тақвимининг 1438 ҳижрий йил 18сони .Ҳилолнашр, матбаанашриёти сиз азиз мухлисларга ўзининг .Ҳилол, тақвимининг навбатдаги сонини тақдим этади. Ушбу давоми...

2868 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

120128 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41793 14:35 / 11.08.2021