1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳақиқий саодат

14:00 / 26.01.2023 2885 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқий бахт-саодатни инсон Аллоҳга итоат, Унга таслимият ва муҳаббат билангина топади, чунки Аллоҳ бандасини Ўзига муҳтож қилиб яратган. Бу муҳтожлигимизни фақатгина Аллоҳнинг Ўзи тўлдириши мумкин бўлган бўшлиқ билан қиёслаш мумкин. Инсон ўзича бу бўшлиқни нимадир билан тўлдирмоқчи бўлади. Жумладан, моддий бойлик, шон-шуҳрат, обрў-мартаба билан тўлдирмоқчи бўлади, лекин барибир унга нимадур етишмаётганини ҳис қилади ва у нарса нималигини тополмай гуноҳ йўлларига кира бошлайди. Аллоҳнинг муҳаббати йўқлиги учун у бўшлиқни шайтон васвасаси билан тўлдиради. Айрим мол-мулки кўп инсонлар ўша етишмаётган  нарсани тополмай гиёҳвандликка, қиморга, зинога берилиб кетади ва охири жонига суиқасд қилиб, ҳаётига нуқта қўяди. Ҳаётда бундай мисоллар жуда кўп, инсоннинг ҳамма нарсаси бор, лекин бахти йўқ, ҳузури йўқ. Ўша ҳаётидаги, Аллоҳга бўлган муҳаббатгина тўлдириши мумкин бўлган бўшлиқни нима билан тўлдиришни билиша олмай ўзларига зулм қилишади. Аллоҳ муҳаббатидан бошқа ҳеч бир нарса ҳаётимизда бахт-саодат ва ҳузур беролмайди, ўша бўшлиқни тўлдиролмайди. Банда Аллоҳни танимагани учун, севмагани учун ҳақиқий бахт-саодатни тополмайди. Аллоҳ севгисини қозонган инсон, ҳамма нарсани қўлга киритади, Аллоҳ севгисини йўқотган инсон эса ҳамма нарсасини бой беради. Дунёмиз ҳам, охиратимиз ҳам Унинг қўлида. Аллоҳ бандасини севса Ўзига дўст тутади. Ўзига дўст бўлганларни эса, душманимиз бўлган нафс ёмонлиги ва шайтон васвасасидан асрайди. Инсон қалбини Аллоҳ севгиси билан тўлдирсагина қалби ҳузур ва саодат топади.

«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд сураси, 28- оят.).

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган давоми...

1504 11:30 / 21.02.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқдилар. У зот бир жойда дам олиб ўтирганларида бир аъробий келиб баланд овозда деди ndash Эй Муҳаммад Набий давоми...

2611 09:41 / 26 июль
Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча давоми...

2037 09:00 / 08.02.2023
Шаръий узрларАвратга қарашни мубоҳ қилувчи узрлар ўнтадир.1.Бирор кимсанинг зиёнига гувоҳлик қилмоқ ниятида. Масалан зино қилувчиларни шахсини билиб олиш учун, давоми...

4539 11:43 / 29.09.2020