1447 йил 11 шаъбон | 2026 йил 30 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имконияти чекланганлар билан «Оламларга раҳмат Пайғамбар» шиори остида тадбир ўтказилди

19:25 / 03.11.2022 1636 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 3 ноябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари муносабати билан «Оламларга раҳмат Пайғамбар» шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Ушбу маросимга кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланганлар, аҳли илмлар, хусусан, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва азиз меҳмонлар ташриф буюришди.
Ҳар бир ишни Аллоҳнинг Каломи билан бошлаш хайрлидир. Бугунги сийрат анжумани ҳам Қуръони Карим тиловати билан бошланди. 

Анжуманда имконияти чекланганлар Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, у зотга бўлган муҳаббат, бутун оламларга раҳмат ўлароқ биз учун ҳам раҳмат Пайғамбар эканликлари, у зот бева-бечоралар, заифлару фақирларнинг пушти паноҳи эканликлари ҳақида қалбларни эритувчи изҳорларини туҳфа этишди. 
Шу билан бирга буюк саҳобалар ва саҳобия аёлларнинг ҳаётларига оид ибратли маълумотлар, саҳна кўринишлари ва нашидалар ҳам ижро этилди. 

Анжуман якунида тадбирда иштирок этганларга ҳомийлар томонидан совғалар тарқатилиб, уларга байрамона кайфият улашилди ҳамда дуолар қилинди. 

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: 

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Менинг розилигимни заифларга яхшилик килиш билан истанглар! Зеро, сизлар заифларингиз туфайли ризқланасиз ва нусратга эришасизлар», деганларини эшитганман».

Имом Термизий, Абу Довуд Насоий ривоятлари.

Ушбу хайрга тўла тадбирнинг ҳар бир сонияси икки дунёда манфаатли бўлсин. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БАА ХХ миллий Қуръон мусобақаси 15 кишидан иборат иштирокчиларнинг ўзаро рақобати билан бошланди, дея хабар беради маҳаллий elBeyan газетаси.Ушбу мусобақа Халқаро давоми...

2356 14:30 / 13.02.2019
Aнъанага кўра, Тоиф шаҳрида кўп асрлар давомида атиргуллар етиштирилиб келинмоқда. Бу йил гуллар айнан Рамазон ойида очилди. Тоиф гулларидан Замзам суви билан давоми...

2904 12:18 / 21.04.2021
Бугун Тошкент шаҳридаги .Шайх Зайниддин, жомеъ масжидининг мажлислар залида .Йил имомиndash2023, кўрик танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент давоми...

1761 21:24 / 13.09.2023
2023 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. давоми...

2350 20:52 / 08.01.2023