1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мусулмон гуноҳ қилса дарров тавба қилади, фожир эса унинг акси

19:50 / 01.11.2022 1833 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулмалик ибн Мажшун имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг шогирди эди. У фақиҳ ва обид инсон эди. Мадинаи Мунавварада муфтий эди. Кунларнинг бирида шогирдларидан бири келиб деди:
- Қизиқ иш бўлди эй Абдулмалик! Аллоҳга қасамки, қизиқ иш бўлди!
  Абдулмалик сўради:
- Қанақа иш?
У деди:
- Боғимга бораётган эдим. Бир ўғри йўлимни тўсиб кийимларимни ечишимни сўради. Мен сабабини сўрасам шундай деди:
- Мен сенинг биродарингман. Менинг кийимим йўқ. Сенда эса бор. Сен етарлича кийим кийдинг. Энди уларни менга бер!
Мен дедим:
- Ахир сенга кийимларимни берсам авратим очилиб яланғоч қоламан-ку!
У деди:
- Ҳечқиси йўқ. Мен имом Моликдан эшитганман. У киши: «Кишининг яланғоч холда ғусл қилишининг зарари йўқ», деган!
Мен дедим:
- Одамлар менга йўлиқиб авратимни кўришади-да!
У деди:
- Бу ерда одамлар йўқ. Акс ҳолда мен сенинг йўлингни тўсмаган бўлар эдим!
Мен дедим:
- Ундай бўлса боғимгача етиб олай. Ўша ерда сенга кийимларимни ечиб бераман!
У деди:
- Бўлмайди! Сен хизматкорингни султоннинг ҳузурига юбориб мени тутиб бермоқчисан!
Мен дедим:
- Ундай эмас! Қасам ичишим мумкин!
У деди:
- Бўлмайди! Мен имом Моликдан эшитганман. У киши: «Ўғриларга ичилган қасам ўз соҳибининг гарданига ҳеч нарса юкламайди!», деган.
  Мен дедим:
- Қасам ичиб айтаман, қасамимда сенга ҳийла қилаётганим йўқ!
У деди:
- Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан то бугунгача ўтган ўғрилар иши ҳақида тафаккур қилиб улардан бирортаси насияга нарса ўғирлаганини билмадим. Ўғрилар ичида бидъатчи бўлишни хоҳламайман. Кийимларингни еч!
   Мен кийимларимни ечиб унга беришга мажбур бўлдим!
   Бу ҳикоя латифага ўхшасада, аслида бизнинг барчамизда юқоридаги ўғрининг ичида бор нарса мавжуд. Яъни, биз гуноҳларни илмимиз озлиги, шаръий билимларимиз етарли бўлмагани учун эмас, тақвойимиз камлиги ва парҳезкорлигимиз озлиги учун қиламиз.
   Бу нарса табиий. Биз гуноҳкормиз. Хатокорлик ўзи инсоннинг сифатидир. Аммо мўъмин гуноҳ қилиб қўйса дарров тавба қилади, истиғфор айтади, Аллоҳга қайтади. Фожир эса гуноҳда давом этади, кибр қилади, Аллоҳдан юз ўгиради!
   Иблис ҳалол-ҳаромни билар эди. Илми уни сақлаб қололмади. Уни ҳалок қилган нарса кибридир.
   Фиръавн ўзининг каззоблигини билар эди. Намруд битта пашшани ҳам ярата олмаслигини ўзи яхши билар эди. Таврот ва инжилни ўзгартирганлар уни бошқалардан кўра кўпроқ билишар эди.
  Айтмоқчи бўлганим, илмимиз ёнида доимо тақво, парҳезкорлик, Аллоҳдан қўрқиш ҳамроҳ бўлиши лозим экан!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради. Ҳаттоки, елкасини унинг устига қўяди ва .Бу гуноҳни биласанми, бу гуноҳни давоми...

5637 23:20 / 17.05.2017
Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган .Кўп ўтмай, у Ҳудҳуд келиб, деди .Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли давоми...

1452 15:21 / 28.08.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтивақти билан саҳобаларга ўтганлар қиссасини айтиб бериб давраларини фойдага тўлдириб ўтирар эдилар. Бир куни уларга давоми...

3368 09:00 / 23.11.2021
Бугун сизларга кўпчилик танимайдиган бир инсон ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. Унинг асл исми Леопольд Вайс. У 1900 йилда АвстрияВенгрия империясида туғилган давоми...

2106 18:06 / 05 апрель
Аудиолар

211077 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130337 14:35 / 11.08.2021