1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума аҳли – жаннат аҳли

09:00 / 10.05.2024 2925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «خَمْسٌ مَنْ عَمِلَهُنَّ فِي يَوْمٍ كَتَبَهُ اللهُ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ: مَنْ عَادَ مَرِيضًا، وَشَهِدَ جِنَازَةً، وَصَامَ يَوْمًا، وَرَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَأَعْتَقَ رَقَبَةً». رَوَاهُ ابْنُ حِبَّانَ.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким бир кунда беш амални қилишга эришса, жаннат аҳлидан бўлади. Касални зиёрат қилса, жаноза намозида иштирок этса, рўза тутса, жумага борса, қул озод қилса», – деганларини эшитдим».
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Қул озод қилишдан мақсад – қулдан қуллик тамғасини олиб ташлаб, уни Аллоҳнинг розилиги учун ҳурга айлантириш. Ким мусулмонни маънавий хорликдан чиқарса, бошига тушган мусибатини аритса, қийинчилигини кетказса, солиҳ амалларни бажаришда унга ёрдам берса, иншааллоҳ, қул озод қилганнинг савобига эришади.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Исломга кирганларидан бошлаб, умрларининг охиригача ҳар жума куни Аллоҳ таолонинг розилиги учун бир қул озод қилардилар. У зот бу ишни ўзларига вазифа қилиб олган эдилар. Агар озод қилиш учун қул топа олмасалар, кейин топиб бўлса ҳам, озод этар эдилар.

 

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Жума намози икки ракатдир. Рўза ҳайити намози икки ракатдир. Қурбон ҳайити намози икки давоми...

3321 05:12 / 28 февраль
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади . . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар жунубликдан, жума куни, қон давоми...

6775 04:00 / 09.08.2024
. . Ҳакам ибн Ҳазн Кулафий розияллоҳу анҳуshyдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жумага ҳозир бўлдик. У зот давоми...

36249 05:00 / 04.10.2024
. . . Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Жума кунининг аввалги нидоси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва давоми...

4719 05:30 / 21 февраль