1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тилимизни Аллоҳнинг зикри билан машғул қилсак...

15:31 / 25.10.2022 2171 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тилимиз жаннат неъматларига қовуштирувчи бир восита ва Аллоҳ таолонинг бизга берган буюк неъмати ҳисобланади. Агар тилимизни зикрлар билан машғул қилсак, Аллоҳнинг розилигини қозонишимизга ва охиратда буюк даражаларга эришишимизга сабабчи бўлади. Истиғфор, салавоти шариф, тасбеҳ ва Қуръон ўқиш билан машғул бўлсак, охиратимиз учун заҳира тайёрлаган бўламиз. Агар тилимизни фойдасиз, беҳуда гаплар билан машғул қилсак, икки дунёмиз учун зарар қилган бўламиз. Зикр қилиб жаннатда буюк даражаларга, бебаҳо ҳазиналарга эга бўлишимиз мумкин бўлсаю, биз тилимизни фойдасиз гап-сўзлар билан машғул қилиб, ўзимизни бу неъматлардан маҳрум қилишимиз аҳмоқлик эмасми? Фойдасиз, беҳуда  гап-сўзлардан узоқлашиб, қийматли вақтимизни Аллоҳ розилиги учун сарфласак, икки дунёмиз учун хайрли бўлади.

Зеро, улуғларимиз «Кам гап ҳикматдир, Роббимиздан неъматдир» деб бежизга айтишмаган. Ҳадиси шарифда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бефойда нарсаларни тарк қилиш, киши Исломининг чиройидандир», деганлар.

Имом Термизий ривояти.

«Одам боласининг барча гапи унинг зиддигадир. Унинг фойдасига эмас. Илло, амри маъруф, наҳйи мункар ва Аллоҳ таолонинг зикри бундан мустасно», деганлар».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Аллоҳ охиратда тилимиз зараримиз учун гувоҳлик беришидан ва ғазабига сабабчи бўлишидан Ўзи асрасин.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди,. Имом Абу Довуд ривояти. Кўчада машинасини чийиллатиб қўзғатган ёки эшитганда одам музлаб кетадиган қўрқинчли сигналини давоми...

1945 17:31 / 28.10.2022
Инсон дўстлари, танишлари ёки оила аъзолари даврасида ўтирганда, қурбонлик қилиш учун сотиб олган ҳайвонининг нархини айтмайди, .Жонзотни қимматга олдим, деб давоми...

3519 17:00 / 06.07.2022
Ибн Исҳоқ .Муҳаммад ибн Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф отаси Абу Умомадан, у эса Абдураҳмон ибн Каъб ибн Моликдан менга шуларни ривоят қилди отам Каъб ибн Моликнинг давоми...

1986 11:20 / 06.10.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

2517 11:03 / 04.06.2021