1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ташвиш изтироблари

15:18 / 21.10.2022 2086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амир Аҳмад ибн Тулун баъзи-баъзида масжидга бориб меҳробдаги имомларнинг қироатига қулоқ солиб турар эди. Бир куни ходимларидан бирини чақириб деди:
- Фалон масжидга бор. Унинг имомига мана бу динорларни бер!

Ходим айтади:
«Мен имомнинг олдига бордим. Унга пулни бермасдан у билан узоқ гаплашиб ўтирдим. Имом аҳволидан шикоят қилди. Хотини туғиш арафасида экан. Унинг пули йўқ экан.

 Сўнгра у намоз ўқиб берди. Намозида кўп хато қилди. Намоздан сўнг мен унга пулни бериб қайтдим. Ибн Тулунга бўлган воқеани айтдим. Ундан сўрадим:
- Эй амир! Унинг муҳтож эканлигини қаердан билдингиз?

Ибн Тулун деди:
- Мен унинг ортида кўп намоз ўқиганман. У хато қилмас эди. Кеча кўп хато қилди. Билдимки, хаёли қандайдир ташвиш билан банд. Унинг ташвишини кетказмоқчи бўлдим!».
Нақадар аччиқ унинг аламлари!
Нақадар ўзгарувчан бу олам!

Гоҳида энг сабрли инсон ҳам ҳайратдан қотиб қолади. Энг покиза инсонлар гоҳида ёрдамга муҳтож бўлади. Уларга раҳм қилайлик!
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг ёмон ва аламли кунлари қайси эканлиги ҳақида сўрадилар. Онамиз ўйлар эдиларки, у кишининг энг оғир кунлари Уҳуд кунидир. 

Чунки у кунда суюкли амакиларини йўқотдилар, бир қанча саҳобаларидан ажралдилар. Олд тишлари синдирилди!
Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога Тоиф куни ҳақида гапирдилар. Ўшанда тошбўрон қилинган эдилар. Оёқлари қонга беланган, бошлари қуйи, қаерга боришни билмай қолган эдилар. Ота-онам ва жоним фидо бўлсин Набиййимга!

Ана шу ҳолда юриб фақатгина Қарнус саъолиб деган жойдагина ўзларига келдилар.
Кишиларнинг ёрдам бермаслиги ниҳоятда аламли. Набийларни эгилтириб қўйган кулфатлар оддий бандаларни эгмасинми?!

Гоҳида бир танишингиз сизнинг олдингиздан салом бермасдан ерга боқиб хаёл билан ўтиб кетса унга раҳм қилинг. Эҳтимол, қарзи бордир. Эҳтимол, чидаб бўлмас дарди ва алами билан банддир. Дарди билан бўлиб сизни кўрмай қолгандир!

Бир кишининг олдига ишингиз тушиб бордингиз. Уни ҳоли негадир ўзгача. Аввалгидек эмас. Уни дарров маъзур деб билинг. Эҳтимол бошига сизнинг ташвишингиздан кўра каттароқ ташвиш тушгандир. Эҳтимол унинг жароҳатлари бошқаларга ҳамдард бўлишга йўл бермаётгандир!

Ҳассос ва эътиборли бўлинг. Эҳтиёжи борлигини инсонларнинг юзидан билинг. Имконингиз бўлса уларга ёрдам беринг. Инсонлар маҳзунлигини уларнинг овозидан англашга ҳаракат қилинг. Уларни суянг. Бошқаларга эҳтиёжини айтиш кишиларга ниҳоятда оғир. Уларни сўрашдан озод қилинг!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яхлитни ноқис деб қабул қилиш уни кўрмасликдир. Саҳоба деганда нимани тушунамиз Қўлига қурол олиб куфрга қарши жанг қилган жасур одамнинг сиймосини тасаввур давоми...

1852 09:03 / 24.01.2022
. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, ўша турган жойларида Қиёмат қойим давоми...

4936 16:20 / 26.01.2024
Ёмғир сайёрамиз иқлими, обҳавосининг ажралмас кўринишидир. Ёмғир ёғар экан, биз бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, унинг тугашини фақат сабр билан кутишимиз давоми...

5791 12:00 / 14.03.2022
Сиз масжидга бормасангиз ҳам сиздан бошқалар албатта бораверади. Сиз Қуръонни тарк қилсангиз ҳам кимдир уни тиловат қилаверади, ёдлайверади. Сиз Аллоҳдан давоми...

2212 11:23 / 26.11.2023