1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Цирк кассаси олдидаги воқеа

19:00 / 20.10.2022 1775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихдаги машҳур комик актёр Чарли Чаплин айтади:
«Болалигимда отам билан цирк томоша қилгани бордим. Касса олдида узун навбатга турдик. Биздан олдинда олти болали ота-она катта бир оила бўлиб навбат кутиб турар эди. Уларнинг уст-бошларида камбағаллик асари сезилиб турар эди. Кийимлари эски, бироқ тоза эди.

 Болалар жуда хурсанд, улар цирк ҳақида суҳбатлашишар эди. Навбатлари келганда ота касса дарчасига яқинлашиб чиптанинг нархини сўради. Касса ходими чипта нархини айтганда ота ноқулай аҳволга тушиб, аёлининг қулоғига бир нарса дея пичирлай бошлади. Отанинг ноқулай вазиятда қолгани юзида яққол акс этиб турар эди. Шу пайт отам ҳамёнидан 20 доллар чиқариб, ерга ташлаб юборди. 

Сўнг энгашиб, пулни олди-да, бояги отанинг елкасига қўлини қўйиб: «Пулингиз тушиб қолибди», деди. Ҳалиги одам отамга қаради ва кўзида ёш билан: «Раҳмат жаноб», деди. Улар цирк томошасига кириб кетишгандан сўнг, отам қўлимдан тутиб, мени ташқарига олиб чиқди. Чунки унда ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди. 

Ўша кундан бери мен отам билан фахрланаман. Шу воқеада отамнинг фаросат билан тутган йўли ҳаётимда кўрган энг гўзал томоша эди. Ушбу воқеа ўшанда мен кўра олмаган цирк томошасидан ҳам анча гўзалроқ эди».

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ ота-онанинг ўрнак бўлиши ҳақида шундай насиҳат қилганлар:
«Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар».

Болангизнинг кўз ўнгида фақирга моддий ёрдам беришингиз, садақа ҳақидаги мингта дарсга тенгдир.
Болангизнинг кўз ўнгида ахлатни чиқинди ташлайдиган жойга ташлашингиз, поклик, тозалик ҳақидаги панд-насиҳатлардан таъсирлироқдир.
Ота-онанинг солиҳлиги ва улар қиладиган солиҳ амалларнинг фарзандларининг тарбиясига катта таъсири бор. Бу нарсанинг фарзандларга дунёда ҳам, охиратда ҳам улкан фойдаси бор. Ота-оналар қиладиган ёмон ишларнинг ҳам фарзандлар тарбиясига ёмон таъсири бор.

Мазкур таъсирлар қуйидаги кўринишда бўлади:
- Ота-оналар қилган яхши амалларнинг фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир қилиши, ўша солиҳ амалларнинг баракасидир. Қолаверса, бу Аллоҳ таолонинг ўша солиҳ амалларга берган мукофотидир.
- Ота-оналар қилган ёмон амалларнинг фарзандлар тарбиясига салбий таъсир қилиши, ўша ёмон амалларнинг зарари, шумлигидир. Қолаверса, бу Аллоҳ таолонинг ўша ёмон амал қилувчилардан ўч олиши ва ёмон амалларга берган иқобидир.

Мукофоти – фарзандларнинг солиҳ бўлиши, соғлом бўлиши, ризқларининг кенг бўлиши ва ҳоказо кўринишда бўлади. 

Жазоси – фарзандларнинг тўғри йўлдан оғишлари, улардан турли бало-мусибатларнинг аримаслиги, ёмон касалликларга дучор бўлишлари ва ҳоказо кўринишида бўлади. 

Шундай экан, ота-оналар солиҳ амалларини кўпайтирсинлар! Бунинг таъсири фарзандларида кўринади, акс этади.
Хуллас тарбияда ўзимиз намуна бўлайлик!

Ҳаммуаллиф: Нозимжон Ҳошимжон ва Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пиёладаги чойингизга шакар қўшдингиз. Лекин чойдаги шакарни ҳаракатлантириб қўймадингиз. Чойни ичсангиз, шакарнинг ширинлигини ҳис қиласизми Албатта, ҳис давоми...

1502 14:35 / 14 июль
Карантинда ихчам тўй қилиняпти, шунга тарғиб этиляпти..Тўйимда фалон нарса қилинмади, 5000 та одам айтилмади, тўйхонанинг олдида ноёб маркали машиналар турмади, деб давоми...

2343 15:00 / 26.07.2021
Аёлнинг қандайлиги эри фақир бўлиб қолганда билинади.Эрнинг қандайлиги, хотини касал бўлиб қолганда билинади.Акаукаларнинг қандайлиги, мерос тақсимланаётганда давоми...

4643 11:00 / 14.05.2022
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид МасжидулҲаром БайтулҲаром деб аталади. Бундай ном олишига масжид ва унинг атрофида давоми...

11160 14:00 / 01.10.2021
Аудиолар

211069 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130330 14:35 / 11.08.2021