Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (200-дарс) Сувга бавл қилманг!

00:00 / 06.09.2022 3969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي الْمَاءِ الدَّائِمِ الَّذِي لَا يَجْرِي ثُمَّ يَغْتَسِلُ فِيهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ يَتَوَضَّأُ مِنْهُ. وَفِي رِوَايَةٍ: نَهَى أَنْ يُبَالَ فِي الْمَاءِ الرَّاكِدِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга бавл қилмасин. Сўнгра унда ғусл қилади», дедилар». 
Бир ривоятда «Сўнгра ундан таҳорат қилади» ва яна бошқа бир ривоятда «Оқмас сувга бавл қилишдан қайтардилар», дейилган экан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бу ҳадисда катта ва муҳим масала кўтарилмоқда: ўша замонда ҳеч кимнинг эсига келмаган тиббий эҳтиёткорлик чоралари кўрилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор киши ҳам оқмай турган сувга бавл қилиши мумкин эмаслигини қаттиқ тайинлаб айтмоқдалар. 
Замон ўтиши билан илм-фан, хусусан, тиббиёт ривожланиб, одамлар бу таъкид маъносини энди тушундилар. Инсон пешобида турли зарарли моддалар бўлар экан. Ана шу пешоб орқали сувга аралашиб қолган зарарли моддалар бу сувни истеъмол қилган, ундан таҳорат ёки ғусл қилган кишиларга зарар етказиши аниқ экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Оқмай турган сувга бавл қилиб бўлмаслиги.
2. Оқмай турган сувга бавл қилинса ёки нажосат тушса, ундан таҳорат қилиб бўлмаслиги.
3. Нопок сув ила таҳорат ёки ғусл қилиб бўлмаслиги.
4. Пешоб нажас ва зарарли нарса эканлиги.
Уламоларимиз ҳар қандай сувга бавл қилиш яхши эмас, балки ҳаром эканлигини қаттиқ тайинлаганлар. Чунки пешоб нажас ва зарарли нарса бўлиб, ундан доимо эҳтиёт бўлиш лозим. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Оқмас сувга бавл қилишдан қайтардилар» деганлари Арабистон ярим ороли шароитидан келиб чиқиб айтилган. У ерларда оқар сувнинг ўзи йўқ.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аврат, инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, намоз ўқиганда ўша жойларни тўсиш лозим. Акс ҳолда намоз қабул бўлмайди. Аллоҳ таоло .Эй Одам болалари, ҳар давоми...

2265 19:00 / 28.08.2024
. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига .Сен Аллоҳга кўп сажда қилишни ўзингга лозим тут. Чунки давоми...

3176 19:00 / 28.02.2024
. . Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг иршодинг ила бир кишини давоми...

4299 17:00 / 19.01.2022
Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф кунялари Абу Абдуллоҳ алҚурайший ҳижратнинг 150 йили давоми...

5788 17:00 / 12.06.2019