1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳусни хотима

10:57 / 19.10.2022 3217 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойнамоз устида ёки қўлингда Мусҳаф билан вафот этишингда эмас. Яратилганларнинг энг яхшиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпаларида вафот этдилар. Лекин, ҳусни хотимада вафот этиш дегани бу – сен:

1. Ширкдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.

2. Нифоқдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.

3. Ҳусни хотима бу - бандаларнинг сендаги ҳаққи, Аллоҳнинг сендаги ҳаққи ҳамда мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси борасидаги ҳақлари адо этилган ҳолда вафот этмоғингдир.

4. Гўзал ахлоқ, покиза ният ва саломат қалб билан вафот этишинг ҳусни хотимадир.

Ҳеч кимга нисбатан ғилли-ғаш, кек ва ғазабни ўзингда сақлама...

Аллоҳим, хотималаримизни чиройли қилгин, Ўзингга шармандаликсиз гўзал қайтиш ила қайтаргин!

Манба: Аrabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёда ўйинчи бўл, ҳакам бўлмаЎйинчи нишонни, ҳакам эса хатони қидиради.

2875 09:05 / 22.11.2017
Дунёда ҳеч ўкинма Дунёнинг ишлари бизнинг иродамиз билан эмас, Аллоҳнинг амри билан бўлади. Аллоҳнинг барча ишларида албатта бир яхшилик бор.

3710 08:40 / 11.03.2018
Нодонлар билан баҳслашма, акс ҳолда улар билан тенг бўлиб қоласан, улар эса сени ўз тажрибалари билан енгиб қўйишади.

3873 09:25 / 26.11.2017
Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган энг яхши ҳимоячинг ndash ахлоқингдир.

3426 09:05 / 08.09.2017
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021