1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг нурли ҳаёт йўллари энди мактаб дарсликларида

13:42 / 06.09.2022 2392 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўлларига, Ислом умматининг манфаати йўлида қилган хайрли ишларига холис назар ташлайдиган бўлсак, битта олимнинг мусулмонлар учун қилган хизмати ниҳоятда салмоқли бўлганини сезиш унча қийин эмас. Бугун у кишидан кейин ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, шайх ҳазратлари қисқагина фаолиятлари давомида унча-мунча жамоалар қилишга улгурмайдиган катта илмий ишларни, тарғиб ва таълим, насиҳат, ваъз-иршодларни амалга ошириб кетдилар. Бутун ҳаётларини мусулмонларга Аллоҳни танитиш, Унинг дини асосларини ўргатиш, миллатни эътиқодий жаҳолатдан қутқариб, илму ирфон бўстонларида сайр қилдириш ишига бағишладилар. У кишининг китоблари кирмаган, ваъз-насиҳатлари янграмаган бирорта ўзбек хонадони қолмади, ҳисоб. Ҳазратнинг ўзбек халқига омонат қилиб қолдириб кетган китоблари, асарлари Аллоҳнинг фазли билан ёш авлодга ҳам етиб борди.

Бугун шайх ҳазратларининг қаламига мансуб «Ибратли ҳаёт йўллари», «Умрини илмга бағишлаган зот» «Китобга ошноликнинг мукофоти» каби мавзуларда жамланган маълумотлар, алҳамдулиллаҳ, мактаб дарслигига ҳам киритилганини кўриб,  бағоят хурсанд бўласан киши.

Имом Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: «Солиҳлар зикр қилинган жойга раҳмат ёғилади», деганлар. Чунки солиҳларнинг ҳаёти, фазилати, қилган солиҳ амаллари зикр қилинса, уларга ўхшашга рағбат ортади ва хайрли ишларга тарғиб бўлади. Инсонда яхшиликка интилишга муҳаббат пайдо бўлади.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўллари, шоядки, юртимиз мусулмонлари, ёш авлод учун ибрат, ўрнак манбаи бўлиб хизмат қилса!

Аллоҳ таоло бу ишга сабабчи бўлганларга икки дунё саодатини берсин, мансаб-мартабаларини кўтарсин, азиз қилсин!

 

 



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доғистон муфтийси шайх Аҳмад Афандининг қаламига мансуб .Солиҳларнинг фазилатлари, китобини индонезия тилига таржима қилишни режалаштирилган.Шу мақсадда давоми...

1379 16:00 / 21.01.2022
АҚШ президенти Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси .Expo 2020 Dubay, кўргазмасидаги Америка павилонида намойиш этилди.Бу кўргазмада .Ҳаёт, эркинлик ва давоми...

2253 17:48 / 11.10.2021
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси юртимиз қориларининг раҳнамоси, уч мингдан зиёд мураттаб ҳофизи Қуръонларни тарбиялаган Муҳсинхон қори почча давоми...

1741 09:06 / 05.12.2021
Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги алБухорийrdquo масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар давоми...

1207 18:18 / 17.04.2024