1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Меҳрни ҳис этадиган фақат биз эмас

14:00 / 24.08.2022 2017 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расмга олган киши айтяпти: «Машина ойнасини бир маймун таққиллатди, оч қолгани сезилиб турарди, унга апельсин бердим, кетди. Бироз кузатиб турсам, бошқа маймуннинг олдига бориб, гўё менинг апельсин тарқатаётганим ҳақида хабар берди. Шериги ёнимга келди. Ажабланарлиси шундаки, апельсинни олгач, гўё ташаккур айтгандек менга шунақа табассум қилиб, жўнаб кетди. Шу ҳодисадан сўнг бу сайёрада меҳрни ҳис этадиган жонзот фақат биз эмаслигимизни, барча махлуқотлар ҳам биз каби ҳис этишини англадим».

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар» (Анъом сураси, 38-оят).

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарзандим оила аъзоларимизнинг барчасига озор берибди. Онасини ғазаблантирибди, синглисини урибди, укасини эса сўкибди. Ишдан келсам, ҳаммалари ўғлимдан шикоят давоми...

3043 09:00 / 17.02.2024
Тонг отди. Кечаги кун мушоҳадаси ила ҳаёт деб аталмиш катта карвонга қўшиламиз. Баъзан кўнгилга эрк бериб, унинг бесамар кўчаларида роса адашдик. Баъзида давоми...

2581 14:41 / 03.11.2023
1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради.Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган давоми...

4520 20:31 / 03.07.2017
Машҳур Америкалик теннис устаси, Уимблдон афсонаси Артур Эш спид касаллиги билан касаллангач, вафотидан бир неча ҳафта олдин мухлисларидан мактуб олади. Ўша давоми...

2790 11:00 / 08.12.2021